Latest news

21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хёйсен эса...  5 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  2 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  9 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  2 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  9

Илҳом Мўминжонов: "Хорватиялик мураббийлар келди, лекин уларнинг жамоамизда қолишлари аниқ эмас" News

Илҳом Мўминжонов: "Хорватиялик мураббийлар келди, лекин уларнинг жамоамизда қолишлари аниқ эмас"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Металлург" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ғалабани ғалабани орзиқиб кутиб қолган мухлисларимизга бағишлаймиз. Мураббийлар штаби ва футболчилар номидан уларга раҳмат айтаман. Жамоамиз футболчилари бор маҳоратларини ишга солиб меҳнат қилганликлари, мураббийлар штабининг кўрсатмаларини тўғри бажарганликлари учун миннатдорчилик билдираман. 

- "Металлург"ни ўрганиб чиққанликларинг кўриниб турибди. Қарши ҳужум услубига алоҳида тайёргарлик кўрилганмиди?

- Эътибор берган бўлсангиз, охирги 3 та ўйинда гол ўтказиб юбормадик. Шу 3 та ўйинда ҳам асосан қарши ҳужум тактикасида ўйнадик. Машғулотларда бу борада ишлаганмиз. Таркибимизда бор футболчилардан келиб чиққан ҳолда ўйинда иккинчи жамоа бўлиб ҳаракат қиляпмиз. Иззатилла Абдуллаев, Шерзод Каримов сафимизга қайтди. Яна бир бор ғалаба билан жамоамиз аъзоларини ва мухлисларни табриклайман.

- "Навбаҳор" билан ўйиндан сўнг мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берганини айтгандингиз. Шу ҳақда тўлиқроқ маълумот бера оласизми?

- Ёрдамчи мураббийларда алмашинув юзага келиши ҳақида айтгандим. Шу кунларда бу жараён амалга ошса керак. Улар ҳозир етиб келишган, лекин ҳозирда музокаралар давом этмоқда. Бизда бошқа вариантлар ҳам бор. Бироқ мураббийлар штабида албатта ўзгаришлар бўлади.

- Суннатилла Абдуллажоновнинг ўнг қанотда ўйнагани ўзини оқлагандек кўринди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Муҳсин Убайдуллаев битта ўйинни ўтказиб юборди. Қарши ҳужум тактикасида биз Суннатилла Абдуллажоновни ўнг қанотга ўтказдик. Бу жараён ўзини оқлади. Ҳимоя чизиғимиз охирги 3 та ўйинда гол ўтказиб юбормади, бундан хурсандмиз. Жароҳатлар туфайли захирамиз тор, футболчилар секин-секин тикланишмоқда.

- Ҳакамлик борасидаги фикрингиз қанақа?

- Улар ўз ишларини жуда яхши уддалашди. Ютқазган ўйинларимизда ҳам ҳакамлик ҳақида гапирмаганман. Ҳар бир мураббийнинг ўз қарашлари бўлади.

- Селекция жараёнлари бошланганми?

- Ҳа, бошланган деса ҳам бўлади. Тўғри, ҳужумда муаммоларимиз бор. 9-турга қадар 4 та гол ургандик. Бугун бир ўйиннинг ўзида 3 та тўп киритдик. Ҳошимов, Убайдуллаев ўйиндан ўйинга кучайиб боришади. Шарич ҳозирда талаб даражасида эмас. У ҳам машғулотларда ишламоқда, вақти келиб унга ҳам имкон берамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика