Latest news

11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  0 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  2 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  6 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   9 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  15 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  39 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421

Илҳом Мўминжонов: "Шармандаларча мағлуб бўлдик. "Олимпик"нинг 18-19 ёшли футболчилари бизни "йиртиб" ташлашди" News

Илҳом Мўминжонов: "Шармандаларча мағлуб бўлдик. "Олимпик"нинг 18-19 ёшли футболчилари бизни "йиртиб" ташлашди"

Про лиганинг 10-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Нефтчи" (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдирди.



"Шармандаларча мағлуб бўлдик. "Олимпик" бугунги баҳсга жуда яхши тайёргарлик кўрган экан. Ҳам жисмонан, ҳам тактик томонлама биздан устун келди ва ҳақли равишда ғалабага эришди. Ўтган турда "Бухоро"га ютқазганимизда огоҳлик қўнғироғи бўлганди. Ярим ҳимоячилар ва ҳужумчиларимиз ўзларини кўрсата олишмади. Тўғри иккита ўйинда 5та гол ўтказдик, аммо ҳимоячиларга у қадар эътирозларимиз йўқ. Такрорлайман, бугун шармандаларча мағлуб бўлдик. Бундай ўйин билан Суперлигага йўлланма олиш жуда қийин", - дейди Илҳом Мўминжонов.

- Икки ўйиндан буён "Нефтчи" ўйин жиҳатидан ҳам, натижа жиҳатидан ҳам кичик "кризис"га тушиб қолганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Ярим ҳимоя ва ҳужумчилар ҳақида бекорга айтганим йўқ. Сабаби ярим ҳимояда тажрибали футболчиларимиз кўп. Бугунги ўйиндан кейин менимча ўзларини йиғиб олишади. "Олимпик" сафидаги 18-19 ёшли футболчилар қўпол қилиб айтганда бизни "йиртиб" ташлашди. Биринчи давра тугашига оз қолди, олдинда иккита ўйин бор.

- Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғига янги футболчилар келади демоқчимисиз?
- Агар шундай давом этадиган бўлса, ҳа янгиларни таклиф этамиз. Ҳужумчиларимиз бўлажак иккита ўйинда ўзларини кўрсатишади деб ўйлайман. Суперлигага мағлубиятсиз чиқиш имконсиз. Мураббийлар штаби билан астойидил ишлаймиз. Бугунги шармандали мағлубиятдан кейин бир нима дея олмаймиз.

- "Нефтчи"да тажрибали футболчилар кўп. Аммо охирги икки ўйинда мотивация йўқолиб қолгандек. Мана шу даврда жамоада қандайдир муаммо келиб чиқмадими?
- Бу футбол, стабиллик йўқ. Ўзбекистон Суперлигаси ўйинчиларида ҳам стабиллик кам бўлади. Шу боис иккита ўйинда ютқаздик ва 5та гол ўтказдик. Олдинда "Янгиер" билан ўйин кутиб турибди, шу ўйинда астойдил тайёргарлик кўрамиз.


Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика