Latest news

16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  24 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  12 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  66 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1

Илҳом Мўминжонов: “Ўйиндаги тўхталишлар футболнинг бир қисми” News

Илҳом Мўминжонов: “Ўйиндаги тўхталишлар футболнинг бир қисми”

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган “Бухоро” - “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва жамоа дарвозабони Акбар Тўраев иштирок этди.

Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” бош мураббийи): - Бугунги ғалабамизни “Навбаҳор”  мухлисларига бағишлаймиз. Айрим мухлисларимиз ҳаттоки, Бухорога келиб, бизни қўллаб-қувватлаб туришди ва уларнинг ишончларини оқлаганимиздан хурсандман. Шогирдларим бугун ажойиб ўйин намойиш этиб, зафар қучишди. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Ўйиндаги тўхталишлар футболнинг бир қисми. Ютқазаётган жамоа аъзолари эса буни атайлаб вақтни  чўзиш, деб тушунишади. Олдинги турда Наманганда “Нефтчи”га қарши кечган баҳсда ҳам худди шундай ҳолат юз берганди. Бизга фарғоналиклар вақтни чўзгандек туюлишганди. Баҳсдаги тўхталишларнинг кўпи дарвозабонимиз Акбар Тўраев билан боғлиқ бўлди. Яна бир дарвозабонимиз Ботирали Эргашев Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинида қатнашяпти. Акбар Тўраевда бироз жароҳат бўлишига қарамай, уни таваккал қилиб, майдонга туширлик. Яхши, у ўйиннинг охиригача ўйнади.

Акбар Тўраев (“Навбаҳор” дарвозабони): - Устозимиз Илҳом Иброҳимович таъкидлаганларидек, ғалабамизни жамоамизнинг барча мухлисларига бағишлаймиз. Учрашув жуда қийин кечди. Шундай бўлса-да, зафар қучдик. Кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозониб, мухлислар ишончини оқлаймиз, деган умиддаман.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика