Latest news

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  5 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  132 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди" News

Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги ўйин дурангга мос эди. Бироқ ҳимоядаги қўпол хатоларимиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Йигитлар бор вужудлари билан майдонда ҳаракат қилишгани учун ташаккур билдираман. Бу - футбол... Майдон текис, тўп думалоқ. Хаёт давом этади. Керакли хулосаларни чиқариб, "Локомотив"га қарши тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Кейинги ўйинни ўз майдонимизда ўтказамиз. Наманганда "Навбаҳор" ҳужумкор руҳда тўп суради. Ҳар бир ўйинда ғалабани ўз олдимизга мақсад қилиб тушамиз. Тўғри, кам гол уряпмиз. Шунинг учун ҳужумда катта муаммоларимиз бор. Бизни фақатгина кам гол ўтказаётганимиз қувонтиради, холос. Мавсумни кучли учликда якунлашга ҳаракат қиламиз. Намангандан келиб, бизни шунчалик қўллаб-қувватлаган мухлисларимиздан мураббийлар штаби номидан узр сўрайман. Навбатда бизни ўз уйимизда иккита оғир беллашув кутиб турибди. Кейинги ўйинларда ҳам мухлисларимизни кўп миқдорда ўйингоҳга келиб, бизни олға чорлашларини илтимос қиламан.

- Нима учун жамоа яхши ўйин намойиш этиб турганида ҳимоячиларни майдонга туширдингиз?
- Мақсадим ҳимояни кучайтириш эмасди. Аҳамият берган бўлсангиз, сўнгги ўйинларда Саматов ва Шамсиддинов фақат ярим ҳимояда ўйнашмоқда. Бу футболчиларим охирги уч ўйинда мазкур чизиқда яхши ҳаракат қилишгани учун шундай қарор чиқардим. Уларнинг иккиси ҳам захирадан майдонга тушиб, ўйинимизни кучайтиришди.

- "Пахтакор" ўйинида сўнгги пайтларда пасайиш кузатилмоқда. Жамоа "Шўртан" ва "Машъал"га ютқазди. Бугун "Навбаҳор" учрашув давомида дурангга ўйнагандек таассурот қолдирди.
- Бу фикрга қўшилмайман. "Пахтакор"да пасайиш йўқ. Ҳозирги кунда жамоада рақобат кучайган. Барча жамоаларнинг таркибларида ёшлар ўсишмоқда. Биз уч очкони кўзлаб майдонга тушгандик...

- Ойбек Қиличев сўнгги пайтларда агрессив хулқни кўрсатмоқда. У билан бу масала бўйича алоҳида гаплашиладими?
- Ойбекнинг агрессив ўйини менга ёқади. Ушбу футболчининг ҳаракатлари жамоадошларига руҳан қўшимча куч бағишлайди. Унинг "Динамо" билан кечган ўйинда олган қизил карточкаси ўйиндан ташқарида бўлган. Бунинг учун у жазоланган. Ҳар бир баҳсда Ойбек бор кучини майдонда сарфлагани учун унга доим рахмат айтаман. Биласиз, Қиличев аввал "Пахтакор"да ўйнаган. Ойбек собиқ жамоадошлари нималарга қодирлигини яхши билади. Бугун Қиличев гол уришга ваъда берганди, лекин афсуски нияти амалга ошмади.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика