Latest news

21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  0 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  1 21:10Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  38 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  16 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  38 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  49 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  1 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  2 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7

Илҳом Мўминжонов: "Одил Аҳмедов билан боғлиқ миш-мишлардан хабарим йўқ" News

Илҳом Мўминжонов: "Одил Аҳмедов билан боғлиқ миш-мишлардан хабарим йўқ"

Про лиганинг 23-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Нурафшон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Хабаринглар бор, муддатидан аввал Про лига чемпионлигига эришиб Суперлигага чиқдик. Шу сабаб бир қатор тажрибали футболчиларимизга дам олиш учун имконият яратдик. Майдонга асосан, ўйин амалиёти кам бўлган ҳамда ёш футболчиларни туширдик. 

Ўйинда биринчи бўлиб гол урганимизга қарамай, ҳимоячимизнинг қўпол хатоси эвазига дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Шу сабабли гол ўтказиб юбордик. Бугун "Нурафшон" учун ҳал қилувчи ўйин эканини билардик, уларга фақат ғалаба зарур эди. Якунда ўйин дуранг натижа билан тугади. Кейинги турда "Динамо" билан ўйнаймиз ва бу ўйинга тайёргарлик жараёнига киришамиз. Мана ҳозирги кунда U-18 жамоамиз ҳам чемпионлик учун курашмоқда. Албатта, ёш футболчиларимизга ҳам эътибор қаратган ҳолда улар орасидан муносибларини таркибга жалб этамиз.

- Про лига чемпионлиги орқали Суперлига йўлланмасини нақ қилган "Нефтчи"нинг трансферлар борасидаги режаси қандай?

- "Нефтчи" шонли тарихга эга бўлган клуб. "Нефтчи" номи – бу бренд, буни кўпчилик яхши билади. Раҳбарият бизга жамоанинг аввалги мавқеъини тиклаш учун вазифа қўйган. Албатта, таркибга иқтидорли футболчиларни жалб этамиз, улар билан музокара ўтказамиз. Мақсад келгусида "Нефтчи"ни Осиё чемпионлар лигасига олиб чиқиш.

- Сўнги вақтларда турли манбалар таниқли футболчи Одил Аҳмедов янги мавсумни "Нефтчи"да бошлаши мумкин деган хабарлар тарқалди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Очиғи, бундан хабарим йўқ.

- Демак, Аҳмедов "Нефтчи"га келиши кутилаётгани йўқ, шундайми?

- Такрор айтаман, бу жараёндан хабарим йўқ.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика