Latest news

16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  6 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  3 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  9 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  50 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи" ва "Навбаҳор". Қандай ўзаро боғлиқ факт бор?" News

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи" ва "Навбаҳор". Қандай ўзаро боғлиқ факт бор?"

Бугун Про-лигада 19-тур учрашуви бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида "Бухоро"нинг "Нурафшон" жамоасига қарши майдонга чиқиб 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Ўйин якунида сайтимиз мухбири Бекзод Толибов ва Фарғона жамоаси бош мураббийи Илҳом Мўминжоновлар ўртасида кичик диалог юзага келди. Ҳозир норасмий тарзда ўтказилган мазкур диалогни тўлалигича эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Илҳом ака, бугун "Нефтчи" ўз майдонида мавсумнинг сўнгги учрашувини ўтказди. Мухлислар бугун жамоадан фақат ғалаба кутишганди, якунда қайд этилган дуранг натижанинг сабаби нима?

- Матбуот анжумани давомида айтиб ўтдим, биз Про лига чемпионлигини муддатидан аввал ҳал этиб улгурдик. Шу сабабдан 3-4 нафар тажрибали футболчиларга дам берган ҳолда бугунги учрашувда асосан ёш ва ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият бердик. Дарвозамиз томон икки марта пенальти белгиланди. Биринчисини Машҳур Муҳаммаджонов маҳорат эвазига қайтарди. Афсус, ҳимоячимиз ўйиннинг сўнги дақиқаларида ўта қўпол хатога йўл қўйди, яъни тўпни қўли билан ўйнади. Натижада иккинчи пенальтидан гол ўтказиб юбордик.

- Мавсум юзасидан мухлисларга нималарни айтган бўлардингиз?

- Албатта, бутун чемпионат давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни бмлдираман. Қизиқ факт шуки, биз мавсум давомида ўз майдонимизда ўтган биронта ўйинда ютқазмадик. Айтиш жоиз бўлса, буни ҳам эътиборга олиш зарур, "Навбаҳор" мухлислари ҳам яхши билишади, жамоада бош мураббий сифатида ишлаган вақтимда уйдаги ўйинларда бирорта мағлубият қайд этилмаган, дейди Илҳом Мўминжонов сайтимиз мухбири билан ўзаро суҳбатда.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика