Latest news

10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  2 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  40 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2

Илҳом Мўминжонов: “Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ижобий натижа қайд этиш” News

Илҳом Мўминжонов: “Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ижобий натижа қайд этиш”

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистларнинг саволларига жавоб берди:

- Бугунги ўйин бизни жуда ҳурсанд қилди. Чунки биринчи давранинг дастлабки қисмини ишончли ўтказиб, юқори ўринлар учун курашгандик. Лекин, хатоларимиз оқибатида пастки поғоналарга тушиб қолгандик. Давра сўнггидаги хато ва камчиликларни такрорламаслик мақсадида машғулотларда тинимсиз равишда ишламоқдамиз.

Ижобий натижалар орқали мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятидамиз. Иккинчи давранинг “Обод”га қарши ўйинимиз ҳам қийин бўлганди. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам бугун “Обод”ни қийинчилик билан мағлуб этди. Бугунги натижаларга эътибор қаратсак кичик ҳисоблар кузатилганига гувоҳ бўламиз. Биргина “Пахтакор” йирик ҳисобда “Нефтчи”дан устун келди. Бу чемпионатимизни муросасиз руҳда ўтаётганлигидан дарак бермоқда. Яъни очколарни тўплаш осон бўлмаяпти ва рақобат ҳам анча кучли. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ижобий натижа учун интилиб, юқори ўринларга кўтарилишдан иборат. Бугунги ўйин учун футболчиларимизга раҳмат айтаман. Улар ўз имкониятлари даражасида тўп суришди. Ушбу ғалабамизни ўйингоҳда жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга бағишлаймиз.

Ишқибозларимизни ҳар доим жамоани шу тарзда қўллаб-қувватлашларини истайман. Мазмунли ўйинларимиз орқали мухлисларни ўйингоҳга қайтаришга ҳаракат қиламиз. Ғалаба қозонганимизда, дуранг ёки мағлубият қайд этилганда ҳам бирга бўлиб бизга далда бўлишса янада чиройли ўйинлар намойиш этиб, юқори чўққилар сари интилишда давом этамиз. Ишқибозларимизга қўллаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика