Latest news

05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  0 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  173 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0

Илҳом Мўминжонов: "Локомотив"дек жамоадан очко олиш - биз учун шараф” News

Илҳом Мўминжонов: "Локомотив"дек жамоадан очко олиш - биз учун шараф”

"Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
- Учрашув оғир кечди. Машғулотларда стандарт вазиятлар устида кўп ишлагандик. Бугун биринчи голни айнан ўйлаган режаларимиз орқали урганимиздан жуда ҳам хурсандман. "Локомотив"дек жамоадан очко олиш - биз учун шараф.

Олти ўйиндан буён биттадан ортиқ гол ура олмаётгандик. Бугун бу нохуш анъанага чек қўйдик. Лекин, шу билан бирга иккита гол ҳам ўтказиб юбордик. Рақиб ҳимоядаги йўл қўйган қўпол хатоларимиздан сўнг гол урди. Голлардан бирида дарвозабоннинг ҳам айби борлигини таъкидлашим зарур. Нима бўлган тақдирда ҳам йигитларга мағлубиятга учраётган вазиятдан чиқишгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Қолаверса, бизни ажойиб тарзда тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман. Таблодаги ҳисоб ўйинга мос бўлди дейиш мумкин. Ғалаба қозониш учун нима етишмади? Бирозгина омад биздан юз ўгирди, деб ўйлайман. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятларни содир этдик. Азиз Турғунбоевнинг ўйини илиқ таассуротлар қолдирди. У аста-секин асосий таркибдан жой олиб бормоқда. Турғунбоев келажаги порлоқ футболчилар сирасига киради.
Rating: +14   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика