Илҳом Мўминжонов: "Канчельскис келади? Буни сиздан эшитдим"
03 oct 2018 22:58
News
Илҳом Мўминжонов: "Канчельскис келади? Буни сиздан эшитдим"
"Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун Ҳақли равишда ютқаздик. Ҳимоядаги қўпол хатолар туфайли имкониятни бой бердик. Ҳужум чизиғида ҳам вазиятлардан фойдалана олмадик", - дейди Илҳом Мўминжонов.
- Бугун жамоадаги охирги ўйинингиз ва "Навбаҳор"га Андрей Канчельскис келиши ҳақида хабар чиқди. Бунга муносабатингиз?
- Буни сиздан эшитаяпман. "Навбаҳор"га бефарқ эмасман, балки 4 йил ишларман, балки 5 йил ишларман, балки кейинги ҳафтагача ишларман. Бу хабарни ҳозир сиздан эшитдим
- Рўзимбой Аҳмедов узоқ танаффусдан кейин асосий таркибда майдонга тушди. Буни нима билан боғлайсиз?
- Рўзимбой билан ўзимизнинг ички ишимиз. Буни силарга ошкор қила олмайман. Азамат Алланиёзов бугунги кунда гипсда. Бугун икки нафар ҳужумчининг хизматларидан фойдаландик.
- Рўзимбой Аҳмедов билан бўлиб ўтган воқеа жамоа муҳитига таъсир қилдими?
- Ўйлашимча таъсир қилмади. Бугун "Бунёдкор" ҳақли равишда ғолиб бўлди. Футболчиларим профессионал.
- "Навбаҳор" ўз уйида сизнинг қўл остингизда умуман ютқазмади. Лекин сафарда натижалар тескари...
- Сафардаги мағлубиятларда мураббий айбдор бўлади. Мавсум бошида ҳам айтганман, сафарда ғалаба қозона олмаяпмиз. Олдиндаги 7та турдан 4тасини сафарда ўтказамиз. Агар меҳмонда очко ололмасак чемпионликка даъвогарлик қила олмаймиз.
Similar news
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Comments