Latest news

08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  0 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  2 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  8 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2

Илҳом Мўминжонов: "Истеъфо? Мухлисларга натижа керак" News

Илҳом Мўминжонов: "Истеъфо? Мухлисларга натижа керак"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Илҳом Мўминжонов фикрлари билан ўртоқлашди.




- Ўйин ҳақида

- Нима ҳам дейиш мумкин? Омадсизликлар давом этмоқда. Жамоа "чуқурлик"ка тушиб қолган. Бу ўз-ўзидан йигитларга таъсир қилмоқда. Бугун ўйинимиз чиқмади. 

Доимгидек стандарт вазиятда ҳимоячиларнинг қўпол хатоси эвазига гол ўтказиб юбордик. Олдинги чизиқда ҳеч нарса қилолмаяпмиз. 

Ҳужумчилар билан машғулотларда ишлаяпмиз. Кўпроқ ишлашимиз керак. 4 кундан кейин  "Олимпик" билан ўйнаймиз. Йигитлар қандай аҳволда эканлигимизни билиб туришибди. Буёғига вақт кўрсатади.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишмаяпти...

- Кўряпсиз, захирамиз катта эмас. 2-3 турдан бери шу муаммо. Бугун ёшларни туширдик, чунки захирада сифатли футболчиларимиз йўқ. Кўпи жароҳат олган. Ишлашда давом этамиз. 

- Мухлислар, қолаверса, ижтимоий тармоқларда сизнинг истеъфонгиз ҳақида гапиришмоқда. Бунга қандай муносабат билдирасиз? 

- Мухлисларга натижа керак. Ҳар бир жамоада шундай. Олдинда ўйинларимиз бор. Ғалаба қозонмагунимизча ишлайверамиз.

Rating: -24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика