Latest news

21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:0 (матнли трансляция)  7 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  9 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13

Илҳом Мўминжонов: "Дуранг натижага эришганимиз билан ҳаёт тўхтаб қолмайди" News

Илҳом Мўминжонов: "Дуранг натижага эришганимиз билан ҳаёт тўхтаб қолмайди"

«Навбаҳор» - «Нефтчи» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва жамоа ҳужумчиси Сардор Сулаймоновлар иштирок этишди.

Илҳом Мўминжонов: - Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин. «Нефтчи» жамоасига қарши учрашувда ҳимоядаги қўпол хато эвазига дурангга эришдик. Айнан шу хато қимматга тушди. Ўз навбатида ярим ҳимоячи ва ҳужумчиларимиз ўзларини кўрсата олмай, яратилган вазиятларни голга айлантиришда фаол бўлишмади. Дуранг натижага эришганимиз билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Шундай экан, кейинги ўйинларга муносиб тарзда тайёргарлик кўрамиз. Ўйинга эътибор қаратган бўлсангиз, кўпроқ позицион ҳужумлар ташкил этишга урғу бердик. Голни ҳам айнан комбинацион ҳужум ёрдамида урдик. Футболчиларда имкониятни бой берилаётган пайтларда тўпни олдинга тепиш ҳоллари кўп кузатилади. 65 дақиқа давомида ҳаводан эмас, пастдан тўп оширишларни амалга ошириш орқали тўп суришди. 0:1 ҳисобидан кейин футболчиларимизнинг ҳар бирида ғалаба қозониш учун интилишгани сабабли, кўпроқ ҳаводан тўп оширилди. Азамат Алланиёзов баҳс давомида Шукурали Пўлатов билан ҳаводаги курашларнинг аксариятида рақибидан устун келди. Голдан олдин ҳам айнан Алланиёзовнинг ҳаводаги тўпни ютиши натижасида ҳужум давом этиб, ҳисобни тенглаштирдик. 

Мухлислар учун ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба керак. Бугун ишқибозларимизга ютуқни тақдим эта олмадик. Шу сабабли, уларнинг  олдида юзимиз ёруғ бўлмади деб ўйлайман. Бу футбол. Шундай экан, кейинги ўйинларда мухлисларимизни ҳурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Олдинда жиддий ва муҳим учрашувларимиз бор. Бугун мухлисларимиз азалий рақибимизни мағлубиятга учрата олмаганимиз сабабли хафа бўлишди. Фарғоналиклар 9-турга келиб, атиги битта гол уришганди. Уларнинг урган иккинчи голини дарвозамизга киритилганлиги алам қилади. Ишқибозларимиз кейинги учрашувларда жамоани қўллаб-қувватлаб туришса, уларга чиройли ўйинлар ва ғалабаларни тақдим этиб, уларни хурсанд қиламиз.

Сардор Сулаймонов: - Учрашувда ғалаба қозониш учун қўлдан келганича ҳаракат қилдик. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмай, дуранг билан чекландик. Насиб қилса, кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз.

Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика