Latest news

15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  5 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  2 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  4 13:44"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади  3 13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  4 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  4 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  3 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  10 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  1 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3

Илҳом Мўминжонов: "Дарвозабонлар ҳақида ҳадеб гапиравериш ҳам нотўғри" News

Илҳом Мўминжонов: "Дарвозабонлар ҳақида ҳадеб гапиравериш ҳам нотўғри"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бунёдкор" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Бугунги натижага ҳар доимгидек бош мураббий сифатида ўзим  айбдорман. Раҳбарият бизга барча шароитларни яратиб бермоқда. Футболчиларни ўзим жамлаганман. Ишлашда давом этамиз, лекин клубимиз раҳбарияти ва мухлисларимиздан узр сўрайман. Натижага ўзим айбдорман. 

- Захирада фақат 6 футболчи бор эди. Бунинг сабаби нима?

- Ҳозирги кунда бизда жами 7 нафар йўқотиш бор. Қайдномада дарвозабонлар билан қўшиб ҳисобласа 18 та футболчимиз бор эди. Жароҳатлар ҳақида айтсам, баҳонага ўхшаб қолади. Шу сабаб бу ҳақида индамай тургандим. Бор имкониятдан келиб чиқиб ҳаракат қилаяпмиз.

- Ўйин давомида кўринди, жамоада қандайдир парокандалик бордек. Умуман айтганда, ўзи клуб тизимида ҳам парокандалик борми?

- Бугун жанговор ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимдан сўнг йигитларга хатолари ҳақида тушунтирдим. Иккинчи бўлимда майдонга чиқиб 11 дақиқа яхши ўйнадик. Голдан кейин жами 33 дақиқа "Бунёдкор" ўйнади. Футболчиларимиз ҳимояда хато қилишди, айримлар ўз позицияларини йўқотишди. Рақибга узоқ масофадан зарба йўллашга имкон бериб қўйдик. 2 та гол жамоамизни синдирди. Бизда голдан сўнг футболчиларнинг ўзига келиши қийин бўлаяпти. Ўйин охирида қизил карточка ҳам олдик. Шунингдек, Аброр Исмоиловнинг мухлислар томон амалга оширган иши жуда хунук холат, бу учун жамоамиз номидан узр сўрайман. Бу масалада ўзи билан гаплашдик, нотўғри иш қилганини англаб етди. 

- Ўтказилган голларда дарвозабоннинг айби бор деб ҳисоблайсизми?

- Дарвозабонлар ҳақида гапиравериш ҳам нотўғри. Аввалги ўйинда ҳам дарвозабон хатоси ҳақида гапирилганди. Қайтарса бўларди, лекин рақибга тепиш имконини бердик, демак ҳимоямиз ҳам кучсиз. Буларни устида ишлаймиз. Захира ўриндиғимиз ҳозирда жуда тор. Бу чуқурликдан чиқиб кетишимиз керак.

Футболчини мураббий яқинроқ билади. Кимнинг тезлиги қандай, ким ўйинга тайёр холатда. Бугунги ўйиндан сўнг футболчилар билан гаплашиб олдик. Энди "Динамо" билан сафарда бўладиган ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. 

- Мавсум аввалида раҳбарият кучли учлик вазифаси қўйганини айтгандингиз. Агар раҳбарият қониқарсиз натижалар туфайли истеъфонгизни сўраса, бу ҳақида қандай жавоб бермоқчисиз?

- Раҳбарият бизга барча шароитларни яратиб берган. Қониқарсиз натижалар учун узр сўрайман. Жамоа 3 йил деганда энди Суперлигага чиқди. Мухлислардан ҳам узр сўрайман. Жамоага оид ҳар бир ҳаракатни раҳбарият ҳал қилади.

- Захира ўриндиғи тор бўлса, ёшлар жамоаларидан футболчи жалб қилинса бўлмайдими?

- Бўлади, албатта. Биз ҳозир бу ҳақида ҳам ўрганиб чиқаяпмиз. Бизга ҳозир натижа ва натижа берадиган ўйинчи керак. Сизлар гапираверасизлар, олинглар деб. Ҳозир Шерзод Каримов ҳақида сўрашди, ким қанақа тайёр эканини мураббий яхшироқ билади. Ҳар бир машғулотимизда U-21 ва U-19 жамоаларимиздан футболчилар қатнашишади. Секин-секин уларни таркибга жалб этиб борамиз. Қаерда ишлаган бўлсам, бундай босқичлардан ўтганман.

- Қизил карточка ҳақида фикрингиз қандай?

- Бор эди. Ҳакамнинг ёнига борганимда бу ҳақида изоҳ берди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика