Latest news

23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2

Илҳом Мўминжонов: "Биринчи таймнинг ўзида 4та гол уришимиз керак эди, захира учун катта ноль баҳо қўяман" News

Илҳом Мўминжонов: "Биринчи таймнинг ўзида 4та гол уришимиз керак эди, захира учун катта ноль баҳо қўяман"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.






Ўйин ҳақида

Бугун ПРО-Лиганинг очилиш ўйинини ўтказдик.Жуда кўплаб мухлислар чемпионатни бошланишини кутишаётганди. Янги мавсумни "Нефтчи" - "Олимпик" баҳси очиб берди. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, биринчи бўлимнинг ўзида 4:0 ҳисобида ютсак бўларди.Ҳужумчиларимиз қулай вазиятлардан унумли фойдалана олмадилар. Юқори прессинг эвазига ҳаракат қилгандик. Бизда рақиб хатосидан сўнг вазиятлар бўлганди, афсуски фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда бизда деярли вазиятлар бўлмади, биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйин тақдирини ҳал қилишимиз мумкин эди.

- Ўтган йилги тўпурар Достон Тошматовни ўйин қайдномасида кўрмадик...

- Достон Тошматов биз билан шартнома тузган ва рўйҳатдан ўтказилган. Ҳозирги кунда уни 10 та ўйинга дисквалификацияси бор. Яна 9 та ўйиндан сўнг уни майдонга туширсак бўлади. Иккинчи даврада таркибимизга қўшилади. Ҳозирча машғулотларга қўшилгани йўқ, кўпчиликнинг хабари бор бу футболчи яқинда уйланган.

- Руслан Розиев биринчи бўлим давомида ўнг қанотда жуда фаол ўйнаганди. Унинг захирага олинишини сабаби нима?

- Айтиб ўтдим, биринчи бўлимда юқори прессинг услубида ўйнадик. Руслан Розиевни 60-минутларда алмаштирдик. У футболчининг ўрнига Абдунабиевни туширдик. Лекин захира ўзини оқламади. 3 та футболчини захирадан туширдик, афсуски фойда бермади. Захира учун катта ноль баҳо қўйган бўлардим. Розиев энди 18 га тўлди, унда чарчоқ аломатлари сезилди. Ўйлайманки, у кейинги ўйинларда янада кучаяди.

- Бугун эътирозлар кўпроқ легионер ҳужумчига бўлди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Легионер ҳужумчимиз охирги 3 та ўртоқлик ўйинларида 4 та гол урганди. Бугун у иккита қулай вазиятдан фойдалана олмади. Унда жароҳат ҳам бор эди. Иккинчи бўлимда уни захирага олдик. Марко Обрадович тўпурар ҳужумчи, балки кейинги ўйинларда ўзини кўрсатса керак.

- "Нефтчи"га бугун мухлислар етишмади деб айтсак бўладими?

- Албатта, мухлисларсиз футбол зерикарли бўлади. Футболчиларга ҳам, мураббийларга ҳам мотивация берадиган мухлислар ҳисобланади. Албатта дисквалификация муддати якунига етганидан сўнг мухлислар стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлашса биз жудаям хурсанд бўламиз.

- Тақвим борасида фикрингиз қанақа?

- Тақвим борасида эътирозим йўқ. Фикримча, биз учун қулай. Барибир ҳамма жамоа билан ўйнаймиз.

-"Олимпик" жамоаси ҳақида фикрингиз?

- Бугун "Олимпик" жамоасига омад кулиб боқди. Биз биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 4:0га ютсак бўларди. Уларда ҳам вазиятлар бўлмади дея олмайман, лекин бизда бугун йирик ҳисобдаги ғалаба учун вазиятлар кўпроқ бўлганди. Жамоани 1 очко билан табриклайман.



Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика