Latest news

09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  2 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  0 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  5 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  1 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  1 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  7 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  3 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  10 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1

Илҳом Ҳамроев: "Янги мураббийнинг ғоя ва тактикаларини аста-секин тушуниб боряпмиз" News

Илҳом Ҳамроев: "Янги мураббийнинг ғоя ва тактикаларини аста-секин тушуниб боряпмиз"

Марокашга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувидан сўнг Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Илҳом Ҳамроев ўз фикрларини билдирди.

— Ўйин ҳақида...

— Гувоҳи бўлганингиздек, қийин ўйин гувоҳига айландик. Биринчи учрашувда йўл қўйган хатоларимизни кўриб чиқдик ва мураббий томонидан тегишли кўрсатмаларни олдик. Шундан келиб чиқиб, мураббийлар мазкур баҳсда бошқача тактика қўллашди. Ўйлайманки, биринчи беллашувга қараганда анча яхши ҳаракат қилдик. Мухлисларни хурсанд қилолмаган бўлсак ҳам, бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Шу тарзда давом этсак, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. 

— Бугунги ўйин янги мураббий қўл остидаги учрашувларнинг энг яхшироғи деб айтишимиз мумкинми?

— Менимча, шундай. Янги мураббийнинг ғоя ва тактикаларини аста-секин тушуниб боряпмиз. Худо хоҳласа, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. 

— Марокаш терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

— Улар кучли терма жамоа саналади. Улар ўз услубига эга. Бундай жамоаларга қарши ўйинлар орқали тажриба орттирамиз ҳамда уларнинг даражасига етамиз. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика