Latest news

08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  1 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  3 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  34 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  4 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  5 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  19 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  2 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  2 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  15

Ильдар Магдеев яна олий лигага қайтиши мумкин News

Ильдар Магдеев яна олий лигага қайтиши мумкин

Ўз вақтида Пахтакор таркибида кўп йиллар тўп сурган ва бир қатор ютуқларга эришган Ильдар Магдеевни миллионлар ўйинидаги футболчиларнинг асосий душмани бўлмиш, жароҳат қийнаб юборди десак муболаға бўлмайди.

Бошидан қатор оғир жароҳатларни ўтказган футболчи энди спорт формасини тиклаб, ўзини кўрсата бошлаганда, яна жароҳатга йўлиқмоқда. Кўп вақтини майдон ташқарисида, даволаниш билан ўтказишига тўғри келган Ильдарнинг табиийки футболчилик фаолиятида ҳам кескин пасайиш юзага келди. Мамлакатимиздаги турли ёшдаги ва миллий терма жамоамизда кўплаб учрашувларнни ўтказган футболчи бугунги кунда Оқ-тепа шарафини ҳимоя қилмоқда. Биринчи лига аъзоси бўлган ушбу жамоада ҳам Магдеев ўзини тўлиқ кўрсатишга қийналмоқда. Сабаби бу йил ҳам жароҳат 29 ёшли футболчини қийнади. Оқ-тепанинг охирги турларда ўтказган баҳсларида Ильдар Магдеевни учратмадик. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, футболчи айни пайтдаги жамоаси билан хайрлашишни ўйлаб турибди.

Магдеевга олий лиганинг бир иккита жамоаларидан чорловлар бўлаётгани хусусида ҳам маълумотлар бор. Шунинг учун футболчи иккинчи даврани олий лигада ўтказишни мақсад қилган бўлса ажаб эмас.

Исломбек Рустамбеков.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика