Latest news

14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  1 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   19 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  4 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  4 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  56 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  6 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  5 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8

Икром Алибоев ва Элдор Суюнов жароҳати сабаб Туркиядаги йиғинни ўтказиб юборади News

Икром Алибоев ва Элдор Суюнов жароҳати сабаб Туркиядаги йиғинни ўтказиб юборади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрида қисқа муддатли ўқув-йиғин машғулотларини бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Терма жамоа 12 февралга қадар машғулотлар ўтайди ҳамда Россиянинг “Амкар” (10 февраль)  ва Арманистоннинг “Алашкерт” (11 февраль) клубларига қарши назорат ўйинларида майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Икром Алибоев ва дарвозабон Элдор Суюнов жароҳатлари сабаб мазкур йиғинда иштирок эта олмайдиган бўлди.

“Локомотив” ярим ҳимоячиси клуб машғулотларида жароҳат олган ва “темирйўлчилар”нинг сафида алоҳида шуғулланмоқда. “Насаф” посбони эса бир муддат аввал сафдан чиққанди. Суюнов жароҳати сабаб “Насаф”нинг “Ал-Фатҳ”га қарши (0:1) ОЧЛ–2017 плей-офф учрашувини ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди. Тажрибали дарвозабон Тошкентда қолди.

Таъкидлаш жоиз, Икром Алибоев жароҳати сабабли 21–24 январь кунлари терма жамоанинг БААда ўтказилган йиғинида ҳам иштирок эта олмаган эди. 


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика