Latest news

08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  0 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  2 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  8 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2

Икром Алибоев: "Рақиб олдинга ўтгиси келмади, шу боис ўйин шиддаткор кечмади" News

Икром Алибоев: "Рақиб олдинга ўтгиси келмади, шу боис ўйин шиддаткор кечмади"

"Локомотив"нинг "Ал Наср"га қарши учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" аъзоси Икром Алибоев ўйин ҳақидаги таассуротлари ва тарихий натижа хусусида ўз фикрларини билдирди.


"Ҳар иккала жамоани дуранг натижаси қониқтирарди. Бир очко кўпроқ бизни қониқтирарди, чунки гуруҳдаги пешқадамликни сақлаб қолардик. Аммо улар ҳам негадир ўйнагиси келмади ва шу боис учрашув шиддатли тус олгани йўқ. Биз ғалаба учун майдонга тушгандик", - дея гап бошлади Икром Алибоев.

- Ғалаба иштиёқида чиққандик дедингиз. Аммо "Локо"нинг ҳаракатлари кўпроқ мағлуб бўлмаслик учун ўйналганга ўхшаб қолди. Стадионга ташриф буюрган кўплаб мухлислар ҳам кўрсатилган ўйиндан норози бўлишганини очиқчасига ошкор қилишди...

- Фақатгина ғалабани кўзлаб ўйнадик. Шунчаки рақиб катта куч билан ҳимояланиб, олдинга ўтгиси келмади. Ҳар хил тоифадаги мухлислар бор, улар эса гапираверишади.

- Футбол аввало мухлислар учун ўйналадику... Шахсан ўзингиз бу ўйинни оддий ишқибоз сифатида томоша қилганингизда, учрашувдан завқ олган бўлармидингиз?

- Футбол албатта мухлислар учун ўйналади. Аммо биз аввало Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилдик. Тўртта жамоамиздан фақат "Локо" вазифани удаллаб, кейинги босқичга чиқди. Аксинча мухлисларимиз хурсанд бўлишлари керак. Баъзи ишқибозлар эса стадионда "пазор" деб бақиришди...

- "Локомотив"нинг кейинги ўйинларида омад тилаб қоламиз.

- Раҳмат, келгуси учрашувларда ҳам ишқибозларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика