Latest news

16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  1 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  3 15:46"Лацио" — "Наполи". Таркиблар маълум  1 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  4 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  7 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  3 11:22"Барселона" Бастонининг трансфери бўйича қарор қабул қилди  6 10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  12

Икром Алибоев: “Ўзимни жуда яхши хис қиляпман” News

Икром Алибоев: “Ўзимни жуда яхши хис қиляпман”

Якунига етган мавсумда “Локомотив” таркибида порлаб чиққан Икром Алибоев мутахассислар ва мухлислар томонидан келажаги порлоқ дея эътироф этилмоқда.

Ўз вақтида миллий терма жамоадан ҳам таклиф олиб, дебютини нишонлаган футболчини яқинда ОТЖ билан БААдаги йиғинга бориши таҳмин қилинганди. Аммо футболчи йиғинга чақирилмади. Бунинг сабабини ОТЖ катта мураббийи Виктор Жалилов футболчининг жарохати билан изоҳлади. Шундан сўнги Алибоевнинг ўзи билан суҳбатлашдик.

- Икром, таътилни қандай ўтказяпсиз?
- Яхши. Оилам даврасида хордик чиқариш билан бир қаторда бошланаж йиғинга ўзимни тайёрлаб боряпман.

- Очиғини айтганда, кўпчилик олимпия терма жамоамизнинг БААда ўтказадиган йиғинига чақирув олишингизни кутганди. Аммо бундай бўлиб чиқмади. Бу жарохатингиз билан боғлиқмиди?
- Йўқ. Худога шукур, айни пайтда ўзимни жуда яхши хис қиляпман. Хеч қандай жарохат йўқ.

- Бундай дейишимизнинг боиси. Куни-кеча Виктор Жалилов сайтимизга берган интервьюсида Алибоевнинг йиғинга таклиф этилмаганини жарохати борлиги билан изоҳлаганди.
- Тўғриси, бу ҳақда бир нарса дейиш қийин. Йиғинга кимни таклиф этишни аввало мураббийлар ҳал қилади. Албатта мен ҳам кўплаб футболчилар қатори ҳар доим терма жамоадан чақирув бўлишини интиқлик билан кутаман ва ўзимни кўрсатишга уринаман. Лекин ҳар қандай холатда ҳам мураббийларнинг қарорини ҳурмат қилиб келганман. Балки келгусида насиб қилар.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика