Latest news

23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  0 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  14 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  1 21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  19 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  5 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  16 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1

Икром Алибоев: “Мақсад – юқори лигага чиқиш” News

Икром Алибоев: “Мақсад – юқори лигага чиқиш”

Ҳамюртимиз Икром Алибоев бугунги кунда Жанубий Кореянинг K2 Лигаси иштирокчиси “Тэджон Хана Ситизен” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Мавсум якунларига кўра, унинг жамоаси чемпионатни 3-ўринда якунлади. Хўш, Алибоевнинг келгусида қандай режалари бор? Шу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.

- Янги жамоамдаги фаолиятим бир маромда кечмоқда, - дея гап бошлади Алибоев. Биз чемпионатни 3-ўринда тугатдик. Эндиликда K1 Лигасига йўлланма олиш учун плей-офф ўйинларида иштирок этамиз. Мақсадимиз, ушбу плей-офф баҳсларида муваффақиятли қатнашмоқчимиз. Жамоамизнинг асосий мақсади келгуси йилда Жанубий Кореянинг Суперлигасида иштирок этиш ҳисобланади.

- Икром, сиз бундан аввал “Сеул” билан кучлилар орасида тўп тепдингиз. Хўш, Кореянинг икки лигаси ўртасида тафовут борми?

- Унчалик катта тафовут йўқ. K1 ва K2 лига жамоаларининг кучлари деярли тенг. Дейлик, “Чонбук Моторс” билан “Улсан” клублари бошқаларга нисбатан бироз кучлироқ. Қолганларнинг савияси деярли бир хил.

- Жароҳатингиздан кейинги ҳолатингизни қандай баҳолайсиз?

- Тўғриси, жароҳатдан кейин спорт формамни тиклашга катта эътибор қаратгандим. Барчаси жойига тушиб бормоқда.

- “Тэджон” билан шартномангиз қачон тугайди?

- Шартномам муддати шу йилнинг декабрида поёнига етади.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?

- Ҳозирдан бирор нима дея олмайман. Шу ўринда “Тэджон” клуби мен билан амалдаги шартнома муддатини узайтиришни таклиф қилмоқда. Боз устига, олдимда бошқа жамоалардан ҳам яхши таклифлар тушган. Ҳозирча якуний қарорга келганим йўқ. Барчасини вақт кўрсатади.

- Балки Ўзбекистонга қайтишингиз мумкинми?

- Бунга ҳам аввалдан бирор нима дея олмайман. Барчасини вақт кўрсатади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика