Latest news

13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  0 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  1 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  1 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  7 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  26 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  15 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  4

Иккита ўйинда 13та гол, "Сўғдиёна" нима қилмоқчи? News

Иккита ўйинда 13та гол, "Сўғдиёна" нима қилмоқчи?

Янги мавсум бошланишига тобора оз қоляпти. Суперлигага қуръа ташланди, миллий чемпионат 1 мартдан бошланиши айтилди.


Ана энди клублар тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини бошлашади. Хабарингиз бор, шу кунларда бир қатор клублар янги мавсум олдидан ўртоқлик учрашувлари ўтказишмоқда. Бундан Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ҳам мустасно эмас. 

Аммо жиззахлик мухлисларни хавотирга солаётган жиҳат шуки, жамоа бу йил Суперлигада ўзини кўрсата олармикан? Бундай дейишимизнинг боиси "Сўғдиёна" Тошкентда аввалига "Пахтакор", кейин "Бунёдкор"га қарши назорат учрашуви ўтказиб, иккала ўйинда ўз дарвозасидан оз эмас кўп эмас 13 (!) та гол ўтказиб юборди. 

Яъни, жамоа "Пахтакор"га 0:7, кейинроқ "Бунёдкор"га 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Яхши биласиз, "Сўғдиёна" дарвозасига етти бор тўп киритишнинг уддасидан чиққан "Пахтакор" Дохага бориб "Ал Гарафа"дан 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб келди. Натижада жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмади.

Лекин гап ҳозир бу ҳақда эмас, балки "Сўғдиёна"нинг ҳолати ҳақида. ПФЛ бу клубга имкон бериб Суперлигада олиб қолди, лекин эрта-индин расмий ўйинлар бошланиб қолса "Сўғдиёна" нима қилади? Суперлига номига мувофиқ супер ўйин кўрсата оладими? Қолган 11та жамоага етарлича рақобат қила оладими?

Айтишимиз мумкин, ахир бу ўртоқлик ўйинлари-ку, ваҳимага на ҳожат. Тўғри, бу шунчаки мавсумга тайёргарликнинг бир қисми, бироқ гап Суперлига клуби ҳақида кетаётганини унутмайлик. Нима бўлганда ҳам иккита ўйинда бирортаям гол урмасдан 13та тўп ўтказиб юбориш "Сўғдиёна" учун ғалати. Бу эса янги бош мураббий Александр Мочиновни ҳам чуқур ўйга солаётган бўлса ажаб эмас.

Айтганча, "Сўғдиёна" бу йилги чемпионатни сафарда "Пахтакор"га қарши баҳс билан бошлайди.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика