Latest news

23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  3 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  16 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  10 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  5 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  15 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  13 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  35 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  2 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  3

Иккита ўйинда саккизта гол, лекин битта ғалаба (Мулоҳаза учун мавзу) News

Иккита ўйинда саккизта гол, лекин битта ғалаба (Мулоҳаза учун мавзу)

“Навбаҳор” ўзининг охирги икки ўйинида оз эмас, кўп эмас нақд саккизта (!) гол урди.
Жамоа ўз майдонида “Металлург”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, сафарда “Сўғдиёна”га 4:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Иккита ўйинда саккизта тўп киритиш ҳоллари футболда камдан кам рўй беради. Буни ҳатто дунёнинг манаман деган клублариям эплолмайди. Эплаган тақдирда ҳам ўша клублар ҳар иккала беллашувда ғалаба қозонишади. Масалан, “Реал” кимнидир 5:0, кимнидир 3:0га ютиб ўз ҳисобига олти очкони ёзиб қўйиши мумкин.

Аммо “Навбаҳор” “Металлург” дарвозасига тўртта гол уриб ғалаба қозонган бўлса, “Сўғдиёна”га ҳам шунча тўп киритиб мағлуб бўлди. Чунки улар бешта гол ўтказиб юборишди. “Навбаҳор”нинг айнан шу икки учрашувда 8та гол ургани жуда ғалати. Олий лигадан тушиб кетиши кутилаётган “Сўғдиёна”дан бешта гол ўтказиб юборгани эса ундан-да ғалати. “Навбаҳор” нисбатан кучли “Нефтчи” ва “Насаф” билан ҳам сафарда ўйин ўтказди, аммо иккала учрашувда ҳам 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Масалан, “Насаф” ўзининг ягона голини ўйин охирларида аранг пенальтидан урди. “Сўғдиёна” эса бирданига кучайиб қолди (афтидан ҳамма мукофот пуллари ҳисоб-китоб қилинган кўринади), натижада бир учрашувнинг ўзидаёқ “Навбаҳор”га бешта гол урди. Ваҳоланки бу жамоа иккинчи давра бошланганидан бери дастлабки бешта баҳсда атиги тўртта тўп киритганди: “Машъал”га иккита, “Динамо” билан “Бухоро”га биттадан. “Навбаҳор” билан баҳсда эса афтидан йигитларнинг иштаҳаси очилиб кетди ва қандай қилиб бешта гол уришганини ўзлари ҳам сезмай қолишди.

Энди шу ўйин протоколига эътибор қаратамиз. Ўйинда Шаҳбоз Эркинов 8-дақиқада ҳисобни очади. 25-дақиқада Суҳроб Бердиев ҳисобни тенглаштиради. Орадан уч дақиқа ўтиб Александр Коблаш 2:1 кўринишга келтиради. Орадан бир дақиқа ўтиб Акбар Саттаевнинг автоголи туфайли қарабсизки ҳисоб 3:1 бўлиб турибди-да. 32-дақиқада Бахтиёр Ёқубов ҳисобни бироз қисқартиради - 3:2. Шу тариқа биринчи тайм тугайди.

Иккинчи таймда Ш.Эркинов пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштиради. 75-дақиқада Шаҳбознинг ўзи яна тўп киритади. Орадан бир дақиқа ўтиб бу сафар Коблаш гол уради. Ҳисоб 4:4. Ва ниҳоят ўйиннинг охирги дақиқаларида И. Комилов гол уриб жамоасига 5:4 ҳисобидаги ғалабани тақдим этади. Шундай қилиб драматик тарзда кечган баҳс “Сўғдиёна”нинг муҳим ғалабаси билан якунига етади.

Мен бу ўйинни кўрганим йўқ ва мана шундай голларга бой беллашувларни кўришни жуда-жуда хоҳлардим. Чунки битта ўйинда тўққизта гол киритилиши камдан кам ҳолларда рўй беради. Қолаверса, шу ўйинда учта гол урган Шаҳбоз Эркинов мавсумдаги голлари сонини 10тага етказиб олди. Қизиғи шундаки, Шаҳбоз ўнта голдан олтитасини фақат бир жамоага урди: “Сўғдиёна”га. Яъни, уйда учта, сафарда учта. Шунингдек, “Олмалиқ”қа иккита, “Андижон” билан “Металлург”га биттадан тўп киритди. Ва мана шу учала учрашув ҳам Наманганда ўтказилган маҳал Эркинов рақиблар дарвозасига тўп киритган.

Ҳужумчиларимиз гол урмай қўйишди деб нолиётгандик, мана ўртамиёна жамоа сафида тўп тепиб ҳам ўнта гол урса бўларкан. Бўлиб ҳам ҳали чемпионат тугагани йўқ ва Шаҳбоз голлари сонини 15тага етказиб олиши мумкин. Энди Миржалол Қосимов Шаҳбоз Эркиновни ҳам терма жамоанинг октябрь ойидаги йиғинларига чақирса ажаб эмас. “Сўғдиёна” - “Навбаҳор” баҳсида қандайдир бир-икки дақиқа оралиғида икки бор тўп киритилиши икки марта содир бўлди: 28-29-дақиқаларда ва 75-76-дақиқаларда. “Навбаҳор” - “Металлург” баҳсида эса бундай ҳолат бир марта кузатилганди. Яъни, Отабек Валижонов 86-87-дақиқаларда тўп киритганди.

Чемпионатимизда голларга бой ўйинлар қанча кўпайса мухлисларга шунча маза. Чунки мухлис гол кўрармиканман деган ўйда стадионга келади. “Навбаҳор”, “Сўғдиёна” каби ҳар бир ҳужумини гол билан якунловчи жамоалар ҳам олий лигамизга ўзига яраша безак бериб турибди. Фақат бир савол қийнаяпти: охирги иккита ўйинда 8та гол урган “Навбаҳор” кейинги тўртта беллашувда нечта тўп кирита олади? Жамоанинг рақиблари: “Бунёдкор”, “Андижон”, “Пахтакор” ва “Қизилқум”.

Бундан ташқари, иккинчи давра бошланганидан бери олтита ўйинда 9та тўп киритган “Сўғдиёна” навбатдаги тўрт учрашувда нечта гол уради? Бу ҳам кўпчиликка қизиқ бўлса керак. “Сўғдиёна”нинг рақиблари - “Насаф”, “Металлург”, “Нефтчи” ва “Бунёдкор”.

Мен бўш пайтларимда баъзан PES 2013 ўйнаб тураман. Лекин ишонмаслигингиз мумкин, ҳали 5:4га ютган ёки ютқазган ҳолатлар менда кузатилмаган. Ваҳоланки, бу оддий компьютер ўйини. Олий лигамиз эса реал футбол ва ҳақиқий футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин экан.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика