Latest news

11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  0 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  4 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  41 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  4 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  3 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  4 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  14 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  4

Иккинчи ёшлигини ўтказаётган тўпурар News

Иккинчи ёшлигини ўтказаётган тўпурар

Сарлавҳани ўқиб, бутун дунё жамоатчилиги эътиборида бўлаётган Жаҳон чемпионати ёки Суперлига мусобақаси қахрамонларидан бири ҳақида гап кетаётган бўлиши мумкин, деган хаёлга келдингизми, азиз мухлис? Йўқ, ундай эмас!

Мени илҳомлантирган, қўлимга қалам олишга мажбур қилган тўпурар – Про лига 2022 йил тўпурари ва ҳозирда 35 баҳорни қарши олган, виждон ва ор-номусли Хоразм ўғлони Рузимбой Ахмедовдир!



Эсингиздами, Про лига мусобақаларининг биринчи давраси давом этаётганда "Бухоро" футбол клубида ички муҳитнинг яхши эмаслиги тўғрисида турли хил узунқулоқ гаплар "болалади". Айниқса, бу ҳолат Жиззахда ўтган "Зомин" – "Бухоро" ўйинида яққол билиниб қолди. Яратганга шукрки, қаҳрамонимиз мазкур учрашувда тўп киритиб, "Бухоро" жамоасига савия ва ўйин жихати бобида рақобат қила олмайдиган "Зомин"дан ғалаба билан қайтилишига ҳисса қўшди. Жамоа раҳбарияти, мураббийлар штаби, қолаверса, "Бухоро"нинг фан-клубига аъзо жонкуяр мухлисларнинг жамоага бефарқ эмаслиги оқибатида, Суперлигага чиқишга муносиб Рузимбой Ахмедов сардор, аҳил ва иноқ жамоа шакллантирилди, баъзи "ўзи хон, кўланкаси майдон", "қаҳрамон" футболчилар билан хайрлашилди. Клуб байроғи остига йиғилган аҳил жамоа, гарчанд турнир жадвалида ўз рақибларидан анча ортда (10 очко) қолаётган бўлсалар-да, ирода кўрсатиб, Суперлигага тўғридан тўғри йўлланма олишга эришди. 

Жамоанинг шонли кунлари Бухорода "Янгиер" футбол клубига қарши 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошланди. Мазкур учрашувга қадар узоқ йиллардан буён футбол ичида юрган шахслар "Бухоро"ни Суперлига йўлланмасини қўлга киритиши саробдан бошқа нарса эмас, жамоани Суперлигага чиқишда фақат назарий имкониятлари мавжудлиги ва фақат мўъжизагина "Бухоро" клубини Суперлига йўлланмасига эга чиқишида ёрдам бериши мумкин, деб баралла гапирганларнинг бугун юзи шувут! 



Бугунги кунда ўзбек футболида ўз маҳорати ва ўйини билан мухлислар меҳрини қозонаётган ёши катта футболчилар, бармоқ билан санарли. Жумладан, Жасур Ҳасанов, Игнатий Нестеров, Лутфулла Тўраев, Марат Бикмаев каби ўнга яқин футболчиларни санаб ўтиш мумкин. Аммо мен буларнинг орасидан Про лигани танлаб, айнан шу турнирда икки йилда тўпурар бўлиб, ўз ўйини билан мухлисларни хурсанд қилган Рузимбой Аҳмедов ҳақида ҳикоя қилмоқчиман. Тўғриси, бу маҳоратли ва тажрибали футболчи ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлсамда, у билан танишиб сухбатлашиш бахтига "Бухоро"нинг Суперлигага чиққани муносабати билан Бухоро шаҳрида уюштирилган байрам тадбирида муяссар бўлдим. Таассуротларим жуда зўр, айниқса, суҳбат асносида Рузимбойнинг босиқлиги, хулқ-атвори, адолатли ва тарбияли инсон эканлиги диққатимни тортди. Очиғи, илгари Рўзимбой тўғрисида рақобатга бардош бера олмайдиган, жамоада муҳит бузилишига сабабчилардан бири сифатида ва мураббий билан келиша олмайдиган, аммо гапга чечан йигит деб эшитгандим. Бежиз ўзбек халқ мақолларида "Эшитганинга ишонма, кўрганингни ярмига ишон" деб таъкидланмас экан. Мен ҳам эшитганларим мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслиги, Рўзимбой ўзбек футболи учун нафақат футболчи сифатида, балки мутахассис сифатида ҳам анча ҳурматга эга инсонлигига амин бўлдим. Рўзимбой "Бухоро" таркибида тўп тепгунга қадар мамлакатимизнинг донгдор жамоалари – "Пахтакор", "Навбаҳор", "Андижон", "Динамо" ҳамда ўзи туғилиб ўсган вилоятнинг "Хоразм" футбол клубларида ўйнаганидан хабарим бор. Ўттиз йиллик футболга мухлислик давримда бир қанча футболчилар билан кўришиб, улар билан имкон даражасида суҳбат уюштирганман. Бироқ Рўзимбойдай суҳбатдош билан ўзаро мулоқот чоғида унинг ўзини тутиши мени ром этди. Маълумки, футболчиларнинг аксарияти 32 ёшдан ошгач жамоа таркибида рўйхатда турсада, захирага михланиб қолиб, бошқа мақсадга ярамайдилар. Аммо бу жумлани қахрамонимизга нисбатан ишлата олмайман, чунки у тўғрисида футболчилик даврида орттирган жароҳатлар сабаб бутсаларни михга илмоқчи бўлганидан воқифман.



Ўтган мавсум Рўзимбой футболчилик фаолиятини Самарқанднинг "Динамо" жамоасида "қайта бошлади" ва мавсум охирида Про лига тўпурари бўлиш асносида "Динамо"ни Суперлигага чиқишига ҳисса қўшган футболчи сифатида тарих зарварақларидан жой олди. Афсуски, қахрамонимизга 2022 йилги мавсумда бош мураббий Ҳаким Фузайлов қўл остидаги  "Динамо" таркибидан жой топилмади. Ўз навбатида, Рўзимбой Аҳмедов 2022 йилги мавсум Ҳаким Фузайлов қўл остида ўз олдига юқори мақсадларни қўйган "Бухоро" жамоасида кўриниш берди ҳамда метин иродаси сабаб "Бухоро" футбол клубининг Суперлигага кучли бўлиб қайтишида улкан ҳиссасини қўшди. Қахрамонимиз жорий мавсумдаги ўйин статистикасига эьтибор қаратсак, 27 ўйин, 23 та тўп! 

Жалолиддин вориси, Хоразм ўғлони Рўзимбой Аҳмедовнинг 35 ёшда Про лиганинг энг яхши футболчиси деб топилгани-чи?! Рўзимбой, сени тарбиялаган ота-онанг, устозларингга ташаккур! 



Сўз охирида эса қайд этмоқчиманки, Рўзимбой Аҳмедов сингари футболчиларнинг кўпайиши юрт корига, мамлакат шаъни ҳимоясига хизмат қилиши, шубҳасиз. Ёшларга шахсий намуна бўлаётган Рўзимбой Аҳмедовга балли! "Бухоро" футбол клуби мухлисларининг суюкли футболчиси, ҳалол меҳнатингга рози бўл!

Нодирбек Рустамович Ахмедов

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика