Latest news

08:50Пролига. Бугун 4-тур давом эттирилади  0 08:22ЦСКА Файзуллаевга нарх белгилади  7 07:54Суперлига. Бугун 7-турга старт берилади  3 07:26«Атлетико» «Реал»нинг кечаги ҳаракатларига кескин муносабат билдирди  14 06:52«Навбаҳор» стадионига янги раҳбар тайинланди  2 01:47Франция. ПСЖ мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  5 01:13"Реал" финалга боради, ўйин бекор қилинмайди  32 00:51Флик: "Ҳакамларни нафақат ҳурмат қилиш, балки, қадрлаш ҳам керак"  17 00:15Хавьер Тебас: "Перес шикоят қилмайди, таҳдид қилади"  17 23:44Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" Жанубий Корея жамоасига 7та гол урди ва ярим финалга йўл олди  13 23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  17 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  27 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  31 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  32 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  18

Иккинчи лига. “Бунёдкор”нинг иккала жамоаси кейинги босқичда News

Иккинчи лига. “Бунёдкор”нинг иккала жамоаси кейинги босқичда

Куни кеча иккинчи лига жамоаларининг Тошкент шаҳар худуди биринчилиги 1-босқич учрашувлари якунланди.

Мусобақа регламентига кўра, 32та жамоа тўртта гуруҳда кураш олиб боришди. Гуруҳ босқичи якунига кўра, 1-2 ўринни эгаллаган жамоалар иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритишди.

“Бунёдкор” ФКнинг 1998/1999 йилларда таваллуд топган футболчилардан иборат ҳар иккала жамоаси 2-босқичга биринчи ўрин билан йўлланма олишди.

Дилмурод Абдуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор-А” жамоаси “В” гуруҳида иштирок этиб, 37 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринни эгаллади.

“Бунёдкор-Б” жамоасига Дмитрий Ким устозлик қилмоқда. У ўз шогирдлари билан барча учрашувларни ғалаба билан якунлаб, 48 очко жамғарган ҳолда ўз гуруҳида энг яхши кўрсаткич қайд этди.

Шу тариқа, 2-босқичга йўлланма олганлар:
“Намуна” ва “Трамвайчи” (“A” гуруҳи);
“Бунёдкор А” ва “Кўзтекс” (“В” гуруҳи);
“Бунёдкор Б” ва “Локомотив БФК” (“C” гуруҳи);
“Сергели” ва “Ўрикзор” (“D” гуруҳи).

Жамоалар кейинги босқичга “олтин” очколар билан йўлланма олишди. Яъни, гуруҳдаги асосий рақобатчилари бўлган ва кейинги босқичга йўлланма олган жамоалар билан ўтган ўзаро ўйинларда жамғарилган очколар 2-босқичда ҳисобга олинади. Унга кўра, иккала жамоаси ушбу босқични олти очко билан бошлайдилар.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика