Latest news

09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  0 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  3 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  7 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4

Иккинчи даврада биттадан ютган жамоалар ўзаро баҳсида ким ғолиб бўлади? News

Иккинчи даврада биттадан ютган жамоалар ўзаро баҳсида ким ғолиб бўлади?

Бугун олий лиганинг 26-тур доирасида "Нефтчи" - "Қизилқум" баҳси бўлиб ўтади. "Обод"га қарши ўтказилмаган, аммо техник ғалаба ёзилган ўйинни ҳисобга олмаганда, иккала жамоа ҳам иккинчи даврада ҳозирча биттадан ютуққа эришди.

16:30 - “Нефтчи” (Фарғона) – “Қизилқум” (Навоий)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Б. Юлчараев (Гулистон).

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

ПФЛ вакили: В. Штерн. 

Машҳур ҳакамимиз Австралия ва Сурия ўртасидаги учрашув пайтида олган жароҳатини даволаб яна майдонга қайтмоқда. Бугун Равшан Эрматов Фарғонадаги беллашувни бошқариб боради. 

Бугун қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда, бунга сабаб иккала жамоага ҳам ғалаба ниҳоятда зарур. Қолаверса, росмана ўйинларда иккала жамоа ҳам биттадан ғалабага эришди. Яхшиси, бу ўринда "Обод"га қарши баҳсдаги техник ғалабани ҳисобга олмай турамиз. 

"Нефтчи" иккинчи даврадаги ягона ғалабасини 23-турда "Олмалиқ"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қўлга киритган. "Қизилқум" эса ўз майдонида "Қўқон-1912"дан устун келган. 

Турнир жадвалида "Нефтчи" "Қизилқум"дан 10 очкога ортда қолмоқда. Навоийликлар 30 очко билан 11-ўринда бораётган бўлса, "Нефтчи" 20 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди. Жамоаларда мақсадлар турлича: "Қизилқум" ўнликка кириш, "Нефтчи" эса олий лигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бормоқда. Бугунги ўйиндаги имкониятлар борасида иккала жамоани ҳам тенг дея оламиз. 

Биласизми? "Нефтчи" шу пайтгача уйдаги ўйинларда фақат бир марта ғалаба қозонган. Жамоа 10-турда "Обод"ни зўрға 1:0 ҳисоби билан мағлубиятга учратган. 

"Қизилқум" ҳам нима учундир иккинчи даврада ўзини кўрсата олмаяпти. Шундай бўлдики, жамоанинг мағлубият ва дуранглардан боши чиқмай қолди. "Қизилқум" иккинчи даврада сафарда тўртта ўйинда майдонга тушиб, шундан биттасида дуранг ("Сўғдиёна" билан) қайд этди ва уч бор ("Навбаҳор", "Бухоро" ва "Насаф" клубларига) мағлуб бўлди.

Биласизми? "Қизилқум" мавсум бошидан бери сафар ўйинларида ҳозирча икки бор ғалаба қозонишнинг уддасидан чиққан. Иккита ғалаба ҳам биринчи даврада қайд этилган бўлиб, жамоа Тошкентда "Бунёдкор"ни ва Самарқандда "Динамо"ни мағлуб эта олган.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика