Latest news

10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  1 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  0 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  1 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  2 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  2 07:35ЖЧ U-20. Финалчилар маълум  4 03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   4 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  1 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  4 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  6

Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади News

Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади

Терма жамоамиз иштирокидаги ўртоқлик ўйинларини кузатдингиз. Натижа қониқарсиз, саволлар етарлича.

Мухлислар ва мутахассислар орасида Ислом Қобилов, Лутфулло Тўраев ва Санжар Қодирқулов мунтазам равишда майдонга туширилаётгани борасида эътирозлар кўпайиб кетди. Мамлакатимиз бош жамоаси учун ўйнаётган, майдонда курашаётган мазкур футболчиларга раҳмат айтамиз. Саволлар эса Абрамовнинг манзилига йўналган.

Одатда мураббийлар ўртоқлик ўйинларидан 2 хил мақсадда фойдаланишади:

1. Мавжуд резервнинг салоҳиятини кўриб олиш, синовдан ўтказиш;

2. Агар жамоанинг қолипи яратилган бўлса, ўйин услуби ва чизиқлар ўртасидаги боғламларни шакллантириш.

Миллий жамоанинг етакчи вакиллари (Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Икром Алибоев, Остон Ўрунов, Элдор Суюнов ва бошқалар) бу йиғинда иштирок этмаганини ҳисобга олсак, 2-вариант ўз-ўзидан чиқитга чиқади.

Демак, Вадим Абрамов терма жамоага номзод ўйинчиларни, уларнинг имконият даражасини (молиявий аҳволи эмас, майдондаги салоҳияти назарда тутилмоқда) текшириб олишга ҳаракат қилган. Шундай бўлса, савол туғилади: наҳот Абрамов мавсум давомида қўл остида ўйнаб келган Ислом Қобилов, Лутфулло Тўраев ва Санжар Қодирқуловнинг потенциалини ҳамон билмайди? Акс ҳолда, йиғинга бутунлай бошқа ўйинчиларни жалб қилган бўлар (масалан, Малайзия чемпионатида ажойиб мавсум ўтказган Санжар Шоаҳмедов), ёки Ҳусниддин Алиқуловга ҳам ўйнаш имкониятини берар эди...

Мухлислар орасида эътирозлар кўпайгани ҳақида айтгандик. Эмишки, Абрамов "Бунёдкор" футболчиларини терма жамоа сафида ўйнатиш орқали уларни хориж клублари учун реклама қилаётган бўлиши мумкин экан. Бу борада ҳақиқатни билмаймиз, лекин ҳақли савол туғилади: нега терма жамоа ролида манфаатларнинг эҳтимолий тўқнашуви юзага келишига ўрин қолдирилган? Балки, Абрамов миллий жамоа ёки клубдан бирини танлайдиган вақт келгандир. Нақл бор-ку: "Икки қайиқнинг бошини тутган охирида чўкади". Бу ҳақда ЎФА мутасаддилари бош қотиргани маъқул. Терма жамоани олдинда жуда ҳам муҳим учрашувлар кутиб турибди.

Сўзимиз охирида бир жиҳатга эътиборимизни қаратмоқчимиз. Санжар Қодирқулов ҳамда Исломжон Қобилов "SOCCER CAREER AGENCY" хизматидан фойдаланади (бу агентликнинг таъсисчилари ҳақида ҳеч қандай маълумот тополмадик). Ҳар 2 футболчининг "Бунёдкор" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 31 декабрида якунига етади ва уларнинг легионерга айланиш эҳтимоли йўқ эмас. Бу билан ҳеч нарсага шама қилмоқчи эмасмиз, шунчаки, факт ўрнида қабул қиласиз. Омон бўлинг!

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Author :
Rating: +62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика