Latest news

12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  0 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  1 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  6 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  24 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5

Икки нафар ўзбекистонлик ёш истеъдод эгаси Германияда малака оширади News

Икки нафар ўзбекистонлик ёш истеъдод эгаси Германияда малака оширади

10 кун давомида, "JFL Tashkent" болалар футбол клуби меҳмони бўлган Германиянинг "JFL" академияси раҳбарлари, бугун пойтахтимизда сўнги иш кунларини ўтказдилар.

Сафар давомида немис мутахассислари мактаб мураббийларини ўз методикалари билан таништирган ҳолда, болалар билан қизиқарли машғулотларни ўтказдилар.

Режага кўра, улар ўзларига манзур бўлган бир нафар тарбияланувчини Германияга олиб кетишлари керак эди. Таркибга йиғилган бир қатор истеъдодли футболчилар мураббийларини анча ўйлантиришга сабаб бўлди. Натижада меҳмонлар икки нафар "JFL Tashkent" тарбияланувчисини Шлотхаймдаги "JFL" академиясига олиб кетишга қарор қилдилар.

"Тўғрисини айтаман, мақташ эмас. Сизларда тарбия топаётган 2007 ва 2008 йилларда туғилган футболчилар бизникилардан бир бош устун. Бизда бу ёшда энди-энди футбол ўйнашни ўрганишади. Сал туртилиб кетса ойисини қидириб, йиғлаб қолишади. Ўзбекларда умуман аксини кўрдик, шу ёшданоқ жиддий футбол ўйнашаяпти. Фақат ўтиш босқичида муаммо бор экан. Буни биргаликда ечамиз", - дейди германиялик мутахассис Сабрина Курцнер.

18 апрель куни "Реал Сосьедад" сафида Испания Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган Кико Зунига Тошкентга учиб келади ва 14 давомида Ўзбекистонда бўлиб, "JFL Tashkent" болаларига футбол сир асрорларини ўргатади. Ундан ташқари меҳмон, Самарқанд ва водийда очилиши режалаштирилаётган филиалга ташриф буюради. Шунингдек, уч кун давомида Сурхондарёга ҳам сафар қилиш режалаштирилган.


Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика