Latest news

20:00Суперлига. "Хоразм" - "Андижон" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  0 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  2 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  10 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  9 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  17 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   0 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  6 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3

"Икки фронтда курашаётганимиз учун осон бўлмаяпти". Абрамов ғалаба, яримфиналда кимни кутаётгани ва Кожо ҳақида News

"Икки фронтда курашаётганимиз учун осон бўлмаяпти". Абрамов ғалаба, яримфиналда кимни кутаётгани ва Кожо ҳақида

Ўзбекистон кубоги 1/4 финали доирасидаги «Динамо» - «Олимпик» (4:3) ўйинидан кейин дастлаб Самарқанд жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдирди.

ПРО-Лига клуби Суперлига жамоасини мағлуб этгани ҳақида
- Йигитларни эътироф этиш керак, улар ғалаба учун бор кучларини майдонга ташлашди. Хурсанд қилмайдиган ягона жиҳати ҳозирги тақвим шундай кўринишдаки, бугун ўтказган қўшимча бўлимлардан кейин тезроқ тикланишимиз зарур. Про лигада кетма-кет ўйинлар сабабли бир ой олдинги катта фарқни қўлдан чиқариб қўйдик. Икки фронтда курашаётганимиз учун осон бўлаётгани йўқ. 4 сентябрда «Локомотив»га қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Тезроқ тикланиш шарт.

Атмосфера ва мухлислар ҳақида
- Футболчиларга раҳмат, икки марта ҳам ҳисобда ортда қолиб, қўшимча бўлимларда камбэк қилишга куч топа олдик. Бугунги ўйин самарқандлик мухлисларга ҳам ёқди деб ўйлайман, кейинги ўйинимизда янада ҳам кўпроқ мухлис келишига умид қиламан. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашисиз бизга қийин бўларди.

- 120 дақиқалик ўйинда нисбатан ёш ва кўп югурадиган «Олимпик» қандай мағлуб этилди?
- Такрорлайман, йигитлардан миннатдорман, улар борларини сарфлаб, охиригача курашишди. Биринчи бўлимда вазиятларни кўкка совурган бўлсак-да, кейин фойдалана олдик. Захирадан майдонга тушган янги кучлар ҳам катта ёрдам беришди ва гол урдик.

- «Андижон-SGS» билан ўйинда очко йўқотилгач, жамоани ўйинга руҳан тайёрлаш осон кечмагандир?
- Аксинча, кубок баҳслари экани боис осонроқ кечди. Ҳар ҳолда биз деярли Ўзбекистон олимпия жамоасига қарши тўп сурдик. Андижондаги ўйинда эса ҳаммаси ўзимизнинг айбимиз билан бўлди, йигитларни ўша баҳсга руҳан тайёрлай олмаган кўринамиз, натижада дуранг билан қайтдик. Кўп нарса жамоанинг руҳий тайёргарлигига ҳам боғлиқ.

- Кубок яримфиналида қайсидир жамоани кутяпсизми?
- Мен ҳеч кимни кутмаяпман, биламанки ОКМК бизга рақиб бўлади. Яримфинал ўйинларидан кейин буни текширишингиз ҳам мумкин (кулади).  

- Ўйиндан ташқари савол – ОЧЛ гуруҳ босқичига бир йўла 4 жамоамиз йўл олди. Бу ўзбек клублари савияси ошганини англатадими?
- Бу баҳсли савол. Албатта, клубларимизни табриклайман, бу катта муваффақият. Аммо обьектив қарасак, яхшиси гуруҳ босқичи қандай ўтишини кутиш керак. Чунки араб чемпионатларида мавсум ҳали энди бошланди. Шунга қарамай, бу клубларимизнинг мухлисларга тақдим этадиган байрамига соя сола олмайди. 4 клубимиз ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаши ажойиб. Қолаверса, «Динамо»да ҳам ОЧЛга чиқиш учун имконият пайдо бўлаётгани қувонарли.

- Ўйин қаҳрамони Кожонинг аҳволи қандай?
- Кожо иккита гол киритди, жамоани қутқарди ва ўз вазифасини бажарди. Жоэль учрашув охирида жароҳат олди шекилли, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Тикланиш жараёнида унинг ҳолати маълум бўлади, - дейди Вадим Карленович.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика