Latest news

15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳснинг саналари маълум  0 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  4 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  5 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  8 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  23 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  7 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  5

Икки дўст ёхуд Артур Геворкян & Эркин Бойдуллаев тўқнашуви News

Икки дўст ёхуд Артур Геворкян & Эркин Бойдуллаев тўқнашуви

Бугун "Насаф"нинг собиқ аъзолари Артур Геворкян ва Эркин Бойдуллаев ўзларининг янги жамоалари сафида дебют ўйинларини ўтказишлари мумкин.


Қаршининг "Насаф" жамоасида 6 йил бирга тўп тепган Артур Геворкян ҳамда Эркин Бойдуллаев ҳаётда ҳам қалин дўст ҳисобланишади.
Ушбу икки футболчи "Насаф"га бир вақтда келиб қўшилишган. Ара ва Эдик "аждарлар"нинг ҳақиқий етакчиларига айланишган эди. Охирги йилларда жамоаларининг муваффақият "калити"га айланган ушбу иккит футболчи эндиликда "Насаф"ни тарк этишди.
"Насаф"нинг собиқ сардорига айланган Артур Геворкян "Локомотив" сафини тўлдирган бўлса, "аждарлар" вице-сардори саналган Эркин Бойдуллаев "Қизилқум"ни топ жамоалар сафига қўшишга кўмаклашмоқчи.

Артур Геворкян ҳамда Эркин Бойдуллаев биринчи давра ўйинларида "Насаф" таркибида "Локомотив" ва "Қизилқум"га қарши тўп тепишган эди. Бугун эса уларнинг бири "темирйўлчи" сифатида яна "Қизилқум"га қарши саф тортиши мумкин. Иккинчи эса "Қизилқум" футболчиси сифатида "Локомотив"га қаршилик қилиши мумкин.



Эркин Бойдуллаев "Насаф" таркибида 5,5 йил ичида 174та ўйин ўтказди ва рақиблари дарвозасини 6 маротаба ишғол этишни уддасидан чиқди.

Артур Геворкян "аждарлар" сафида 193 ўйин ўтказиб, рақибларини 83 маротаба ранжитишга муваффақ бўлган.


Айни пайтда "Локомотив" жамоаси 14 ўйинда 36 очко жамғариб, турнир жадвалида 2 ўринда бормоқда. "Темирйўлчилар" "Бунёдкор"дан атига бир очко ортда қолишмоқда.

"Қизилқум" эса ўтказилган 14 учрашувдан 23 очко тўплашга муваффақ бўлган. Ҳамид Актамов бошчилигидаги жамоа турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб туришибди.

Қаршининг "Насаф" жамоасида дўстлашган Ара (Геворкян) ва Эдик (Бойдуллаев) деярли йил мобайнида ака-укадек бўлиб кетишди. Улар "Насаф" қароргоҳида бир хонадо хонадош бўлиб истиқомат қилишди.

Кўп йиллар давомида бирга бир жамоада тўп суриб келган бу икки футболчининг янги клубидаги дебюти қарама-қаршилик билан бошланадиган кўринади.

Унда кимнинг қўли баланд келишини эса вақт кўрсатади.

Биз эса уларнинг "Насаф"даги фаолиятига фотонигоҳ орқали эътибор қаратамиз.


"Насаф" Эркин Бойдуллаев сингари таянч ярим ҳимоячисини излашда ҳали анча қийналади...


Артур Геворкян биринчи даврада "Қизилқум"га қарши баҳсда...


Бойдуллаев майдонда "Насаф"нинг ҳақиқий "мия"си эди...


Геворкян "Насаф"даги хайрлашув ўйинида "аждарлар" сафидаги сўнгги голини нишонламоқда...


Тарихий кун. "Насаф" ОФК Кубогидаги муваффақиятида Бойдуллаевнинг тутган ўрни ҳам катта бўлган эди...


ОФК Кубоги-2011нинг энг яхши футболчиси, "Насаф" афсонаси - Артур Геворкян совринни қабул қилиб олмоқда


Тарихий жамоа. "Насаф"га анча йиллар содиқ қолган, жамоанинг эришган ютуқларига улкан хизмат қилган икки етакчи ушбу суратда


Бугун ҳам ушбу қарама-қаршиликни кўришимиз мумкин. Фақатгина Бойдуллаевнинг эгнидаги футболкада "Насаф"нинг эмас, балки "Қизилқум"нинг логоси туширилган бўлади...


Икки дўст...


Ушбу "найза" энди "Қизилқум" учун хизмат қилади...


"Насаф"да "қирол"га айланган Артур, "Локо"да "гладиатор" бўлиши тахмин қилинмоқда...

Майдондаги барча "қора" ишни бажарадиган меҳнаткаш футболчи исталган жамоага керак


Аранинг "Насаф"даги сўнгги сурати...


Бойдуллаевнинг диагональ узатмаларини "Насаф" мухлислари соғиниб қолишса, "Қизилқум" ишқибозлари ушбу паслардан баҳраманд бўлишади...


Геворкяннинг "Локомотив" стадионига меҳмон сифатида ташриф буюрган охирги ўйини...


Эркин Бойдуллаев "Қизилқум" билан ҳам муваффақият қозонишни мақсад қилган


Артур Геворкян ҳеч қачон ўз мухлисларини истагани ерад қолдирмайди, ҳурматга лойиқ футболчи,ажойиб инсон


Тўғрисўз, самимий инсон - Эркин Бойдуллаев


Артур "Локомотив" билан чемпионликни қўлга киритмоқчи


Бойдуллаев, Ўзбекистон кубоги, Геворкян...


БОНУС: Эркин Бойдуллаевнинг оиласи


БОНУС: Артур Геворкяннинг оиласи


No comment


Барча футбол мухлисларини "ТТЙМИ" стадионида (20:00) бўлиб ўтадиган "Локомотив" - "Қизилқум" ёхуд икки дўстнинг қарама-қаршилигини томоша қилишга таклиф этамиз.


Шаҳбоз Беғамов

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика