Latest news

09:14«Милан» «Реал»ни , «Ливерпуль» «Арсенал»ни мағлуб этди. «Челси»дан эса йирик ғалаба  0 08:45МЮнинг 70 миллион евролик харидининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:13Элдор Шомуродов терма жамоамизнинг олимпия ўйинларидаги иштироки ҳақида фикр билдирди  7 07:45Шунчаки қойил! 6 очкодан маҳрум бўлган Канада аёллар терма жамоаси плей-оффга йўл олди. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  1 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  1 04:48Париж-2024. Ўзбекистон гуруҳ босқичида барча жамоалар ичида қандай кўрсаткичлар қайд этди?   13 00:32Расман: "Милан" Павлович трансферини эълон қилди  1 00:01"Атлетико" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 23:31ЕЧЛнинг янги формати тасдиқланди: анъавий гуруҳ босқичи ўтмишга айланди, қуръани махсус компьютер ўтказади  17 22:30Аёллар футболи афсонаси Марта ўзининг Олимпиададаги катта эҳтимол билан сўнгги ўйинида қизил карточка олди  4 21:43Расман: АПЛ "Манчестер Сити"ни жаримага тортди  2 21:18Килиан Мбаппе ўзи ўйнаган клубни расман сотиб олди  3 20:49Юрген Клопп қачон мураббийликка қайтиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  3 20:25Расман: "Насаф" сербиялик вингер трансферини эълон қилди  8 19:46Суперлигада тоза ўйин вақти ошди  6

Икер Касильяс: “Вақт ўтиши билан нега ҳуштак чалишганини тушунасан” News

Икер Касильяс: “Вақт ўтиши билан нега ҳуштак чалишганини тушунасан”

“Реал”нинг собиқ сардори Икер Касильяс айни пайтда “Порту” шарафини ҳимоя қилмоқда. “Марка” нашрига берган интервьюсида у Мадридда ўзи учун осон бўлмаган давр ҳақида тўхталиб ўтди.

- “Реал Мадрид” сиз учун нимани англатади?
- Клубдан ҳамиша миннатдор бўламан: болалик орзумга етдим – ҳаётим жамоасида ўйнадим. Мен билан бирга ишлаган мураббийлар, эски ва янги машғулот базасида ўзим танишган барча инсонларга раҳмат айтаман. Улар мен учун доим қадрдон бўлишади. Бошқаларни ҳурмат қилган ҳолда у ер менинг уйим эканини таъкидлашим керак.

- “Бернабеу” Кейлор Навасга ҳуштак чалаётганда нималарни ўйлайсиз?
- Нима дейишим мумкин? Менга бу ёқмайди: буни ўзим тинглашдан ташқари жамоадошларимга нисбатан қилишганини ҳам кўрганман. Клуб жуда талабчан ва бир неча йил аввал жамоада кўрганларимиз, бошдан кечирганимиз ҳамиша тарихда қолади. Ҳозирги ҳолатни тушуниш қийин, Кейлор ўтган мавсум жаҳоннинг энг яхши даврозабонлари қаторига киритилмади. Аслида у Европадаги клубларнинг энг муҳим турнирида ғолиб чиқди. Аммо уни УЕФА ҳам, ФИФА ҳам эътироф этмади. Уни энг яхши демайман, бироқ кучли учликда бўлиши керак. Буффон ёки Облакни ҳурмат қилган ҳолда буни айтяпман. Гап Чемпионлар лигасини ажойиб ўтказган икки посбон ҳақида кетмоқда.


- Ўз вақтида нега баъзи ишқибозларга сизга қарата ҳуштакбозлик қилганини тушуниб етдингизми?
- Вақт ўтиши билан буни тушунишни бошлайсан, албатта. Аммо бу ўтмишда қолиб кетди. Буни яна бир бор муҳокама қилиш тўғри эмас. Бир неча мухлис томон ишора қилганимдан афсусланаман. Агар яна шундай воқеа рўй берса, ўзимни қандай тутишимни барибир билмайман. Балки, ўзимни босиқроқ ушлашга уринардим.

- Ўша пайтдаги яна бирор нарсадан афсусдамисиз?
- Йўқ, шундай йўл тутардим. Клуб учун жим юрдим. Вазият яхши бўлмаган вақтда цирк уюштиришни истамадим. Қирол Кубогида финалга чиқдик ва унда мағлубиятга учрадик. Финалгача етиб бориш учун сукут сақлашни афзал билдим. Акс ҳолда, икки киши ўртасидаги жанг бошланиб, унга 3-4 одам аралашарди. Бунда “Реал” эмас, балки шаҳар павильонларида қуриладиган циркка ўхшаб қолардик.

- Охирги марта “Реал” Ла Лигада Моуриньо мураббийлиги ва Касилься дарвозада эканида рекордлар ўрнатиб, ғалаба қозонган.
- Ҳа, у қийин кечган мавсум эди. Бошланишидаёқ биз Суперкубокда “Барселона”га имкониятни бой бердик. Сўнг “Леванте”га ютқазиб, “Расинг” билан дуранг ўйнадик. “Барса”дан 5 очкога ортда қолиб кетгандик. Рождествога қадар уларни 5 очко ортда қолдириб кетишни уддаладик. Кейин фарқ 10-11 очкога етди. Шундан кейин “Барса” таъқибни яқинлаштирди, аммо “Камп Ноу”да ўта муҳим ғалабага эришдик. Ўша мавсум барча учун ажойиб кечганди. Ягона омадсиз вазият “Бавария” билан ўйиндан кейинги пенальтилар серияси бўлганди.

- “Реал” Испанияда охирги саккиз мавсумдан биттасини ютганини қандай изоҳлайсиз?
- Чунки бошқа жамоалар яхши ўйнашди. Кўплаб жиҳатлар таъсир кўрсатди: рақиблар яхши, қайсидир вазиятларда ҳакамлар хатолари қимматга тушди. Бунинг яхши тарафи йўқ, аммо илгари ҳам нега бошқалар Чемпионлар лигасида зафар қучади, Мадрид эса йўқ деган саволлар бериларди. Европада ютишни бошладик, энди савол Испанияга қаратилган. “Барселона” охирги йилларда жуда кучли, “Атлетико” эса икки гранднинг рақобатидан фойдаланишга улгурди ва кучлилар орасига ёриб кирди.


- Қай бири кўпроқ қувонч келтирган – “Реал”ми ёки терма жамоа?
- Ҳар иккиси. Кўп нарса аниқ бир лаҳзага боғлиқ. Масалан, Лиссабонда “Десима”ни ютганимиз. Ҳамма мени мағлубиятда айблашни бошлаганди. Кейин бир сонияда барчаси ўзгариб кетди. бу ишониб бўлмас вазият эди. Финал мен учун қийин, шу вақтнинг ўзида ажойиб ўтганди. Якунда кутишга тўғри келгани, аммо одамлар ўша финални муҳаббат билан эслаб юришлари тўғрисида ўзингга гапирасан. Европа ва жаҳон чемпионатлари ҳам фантастик лаҳзаларни тақдим қилган. Ёки Европадаги илк совриним. 4 ойда ёшлар лигасидан асосий лигага ўтганман, “Олд Траффорд”да зафар қучган ва “Сен-Дени”даги финалда ақлбовар қилмас воқеани бошдан кечирганман.

- Нега Испанияда одамлар кўпроқ клубларга мухлислик қилишади, терма жамоага эмас?
- Ҳозир шундай. Олдин терма жамоа ва клубга ишқибозлик қилардилар. Мен одамлар уй ташқарисига терма жамоа байроғини осишга чорлай олганимиздан хурсандман. Жаҳон чемпионати инсонларга ватанпарварликни ҳис қилишда ёрдам беради. “Реал” ва “Барса” ўртасидаги жиддий рақобат бунга таъсир қилди. 15 йил илгари биз чемпионлик учун “Валенсия”, “Депортиво” билан кураш олиб борардик.


- Бир неча ҳафта аввал Хаби Алонсо фаолиятини тугатишини эълон қилди. Сиз мансуб бўлган авлод футболчилари кетаётганда нималарни ўйлайсиз?
- Олдин майдонда сенга рақиб бўлганларни клуб ва терма жамоа мураббийлари сифатида кўрасан. Энди улар бошқа лавозимда сенга қарши туришади. Вақт ўтиб бораётгани ва келажак ҳақида қайғуриш лозимлигини сезасан.

- Фаолиятингизни якунлашингиз шарафига “Реал” тадбир уюштиришини хоҳлайсизми?
- Зарур пайтда нега йўқ экан? “Реал” доим ёнимда, аммо ҳозир ҳаммага бир оз вақт берган маъқул. Клубдан тадбир кутишни хоҳламасликни айтмаяпман. Мухлислар кўп йиллар мени олқишлашди. Ёнимда бўлганлардан ҳамиша миннатдорман. Айни пайтда “Реал” фахрийлар ўйинини ташкил қилмоқда. Умид қиламанки, бир неча йилдан сўнг яна “Бернабеу”да ўйнай оламан.


Беҳзод Назаров

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика