Latest news

02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  1 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  5 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  13 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  12 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  221 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  7 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6

Игорь Штимац: "Сепахон" клуби янгитдан "қурилмоқда" News

Игорь Штимац: "Сепахон" клуби янгитдан "қурилмоқда"

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сепахон" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар иштирок этишди.

"Ажойиб меҳмондорчилик учун "Локомотив"га миннатдорчилик билдираман. Эртага об ҳаво ўтган ўйиндагидан яхшироқ бўлишидан хурсандман. Бундай шароитда иккала жамоа ҳам ўзларининг энг яхши ўйинларини намойиш этишади. Биз Тошкентга очколар олиш учун келганмиз. Ғалаба учун бор кучимиз билан ўйнаймиз. Ўйинни ютиш осон бўлмайди. Лекин биз учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўрдик, шу боис ўз кучимизга ишонамиз. Эртага ғалаба қозонишга ишончим юқори", - дейди Игорь Штимац.

"Учрашувга тайёргралик босқичини яхши ўтадик. Эртага ғалаба учун келганмиз. Шу боис мураббийимиз айтганидек бор кучимиз билан ўйнаб 3 очко олишни кўзлаяпмиз", - дейди Ҳуссайин Фазели.

- Ўтган ўйинда мағлубият фақат об ҳаво сабаб бўлдими?

- Албатта об ҳаво мағлубиятнинг ягона сабаби эмас эди. Хатоларга йўл қўйдик. "Локомотив" қарши ҳужумда ўйнагани уларга ёмғир қўл келди. Лекин ўзимиз ҳам қўпол хатоларга йўл қўйдик.

- Жамоада йўқотишлар борми?

- Бир нечта жароҳат олган футболчилар бор. Улар даволанишди. Бугун расмий машғулотда эртага ким майдонга тушишини ҳал қиламиз.

- "Сепахон" Эроннинг амалдаги чемпиони. Лекин бу мавсум ички чемпионатда ҳам, ОЧЛдаги ҳам жамоанинг ишлари юришмаяпти.

- Жамоа янгитдан қурилмоқда. Молиявий томонлама ўзгаришлар бўлди. Трансфер ойнаси вақтида кучли футболчиларни ўз сафимизга қўшиб ола олмадик. Шу боис ёш футболчиларга кўпроқ эътибор қаратишга қарор қилдик. Доим юқори чўққига чиқиш у ерда қолишдан кўра осонроқ. Ҳозир амалга ошираётган ишимиз келаси 5 йилда чемпионатда кучли клуб тузишга қаратилган.

- Эртага жамоаингиз сафарда ўйнайди. Шундан келиб чиқиб сизларни қарши ҳужумда ўйнайди дейишимиз мумкинми?

- Ҳозир тактикамни сизга айтиб бера олмайман (кулади). Бор кучимизни ҳужумга қаратишга сабаб кўрмаяпман. Сабаби бу охирги ўйин эмас. Яна ўйинлар бор.

- "Локомотив" жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

Ҳуссайин Фазели: - "Локомотив" жисмоний жиҳатдан кучли экани ўтган ўйинда сезилди. Ўша баҳсдаги ёмон об ҳаво ўз ўйинимизни кўрсатишга имкон бермади. Эртага ҳаво яхши бўлади. Шу боис айнан эртага "Сепахон" ўзнинг кучли ўйинини кўрсатади.  


Нарзулла Сайдуллаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика