Latest news

11:56Испаниялик мутахассис "Қизилқум"да ишлайди  1 10:53Ҳусанов «Ланс» рекордини такрорлайди  9 10:26«Нефтчи»га ўтган Искандеров нималар деди?  10 09:57Бразилиялик ярим ҳимоячи "Пахтакор" йиғинига қўшилади  11 09:30Ҳусанов осиёликлар ичида АПЛ рекордини янгилайди  20 09:09«Андижон» янги мавсумда қайси стадионда ўйнаши маълум  5 08:40Ҳусанов қачон «Манчестер Сити» сафида тиббий кўрикдан ўтиши маълум  30 08:15«Ланс» мураббийи Ҳусановни кейинги ўйинда ўйнатишга умид қилмоқда  12 07:51«Манчестер Сити» яна бир ёш марказий ҳимоячисига расмий таклиф юборди  3 02:44Бундеслига. "Байер" "Боруссия"ни "Сигнал Идуна Парк"да мағлуб қилди  2 01:59HERE WE GO! Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтади!  58 01:00"Барселона" Рэшфордга "совчи қўймоқчи"  8 00:36Леау қандай шахсий ва жамоавий совринларни ютишни исташини айтди  1 00:15"Ювентус" футболчисини Манчестер жамоаларига таклиф қилди  3 23:52Аморим Майну ҳақида: "Энг яхшиларни сақлаб қолишимиз керак, бироқ ҳолатни унутмайлик"  0

Игорь Шквирин: “Наманганликларни ажойиб ўйингоҳ билан табриклайман” News

Игорь Шквирин: “Наманганликларни ажойиб ўйингоҳ билан табриклайман”

"Навбаҳор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач, ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Одатга кўра дастлаб ОАВ вакилларининг саволларига меҳмонлар устози Игорь Шквирин жавоб қайтарди: - Биринчи навбатда бундай ажойиб ўйингоҳ билан Наманган вилояти аҳлини жамоамиз аъзолари номидан табриклайман. Ўйин хусусида тўхаталадиган бўлсам, биринчи бўлимда ташаббусга эришдик десак ҳам бўлади. Шундай бўлсада, иккита қарши ҳужум барчасини ўзгартириб юборди.

Айнан шу сабабли дастлабки бўлимда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бердик. Танаффус пайтида Шакер Зуаги ўзини ноқулай ҳис қилганлиги боис уни алмаштиришга мажбур бўлдик. Баҳснинг иккинчи қисмида эса учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. “Навбаҳор”ни ушбу ғалаба билан табриклайман. Наманганга неча марта келган бўлсам, мухлисларни доимо жамоани қизғин қўллашига ва ўйингоҳни ишқибозлар билан тўлишига гувоҳ бўлганман. Бундай шароитда ўйнаш футболчиларга қўшимча куч бағишлайди. Биринчи бўлимда тўпни кўпроқ назорат қилганлигимиз учун танаффусдан кейин чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. Июнь ойида уч-тўрт кун оралиғида ўйин ўтказиш ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Кубокдаги иштирокимиз боис тақвим зич бўлмоқда. Бундай шароитда захира ўриндиғини узунлиги фойда бериши мумкин. Мисол учун “Локомотив” билан жамоамизни солиштирганда бу борада фарқ бор. Айнан шу сабабли асосий юк 13-14 нафар футболчининг чекига тушмоқда. Оғир ўйинлардан кейин тикланиш жуда қийин. Бугун ҳам бундан мустасно бўлмади. Қолаверса, ҳавони дим бўлганлиги ҳам толиқишни келтириб чиқарди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика