Latest news

22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  9 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0

Игорь Шквирин: "Локомотив" "Пахтакор"дан кўра тезроқ ўйнади" News

Игорь Шквирин: "Локомотив" "Пахтакор"дан кўра тезроқ ўйнади"

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Локомотив"га қарши баҳсдан кейин "Турон" бош мураббийи Игорь Шквирин ўз фикрларини билдирди.




- "Локомотив"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Яхши жамоа, тезкор футбол кўрсатмоқда. Уларга ҳеч қандай "совғалар" бера олмадик. Яна бир бор табриклайман.

- Ким Бо-Йонг нима учун асосий таркибда ўйнамади ва Ҳумоюн Муртазоев жамоага мослашиб улгурмагандек.
- Мослаша олмади? Бу сизнинг фикрингиз. Ҳозирда ҳамма футболни бор кучи билан ўйнамоқда. Агар сиз жамоамизнинг ичидаги одам бўлганингизда Ҳумоюннинг машғулотларини кўрардингиз. У жамоага мослашиб бўлган, шунчаки унинг захирада қолиши бизнинг қарор эди. Ким Бо-Йонг бугун ўйинга тушди. Унинг захирада қолиши мураббийлар қарори. Кимнинг қанча ўйнаши муҳим эмас. Футболчи қанча вақтга тушса ҳам фойдали иш қилиши керак. Дастлаб Ихтиёр ўйнаётганди. Кейинчалик Ҳумоюн тушди. Ҳужумкорликка эътибор бериш учун биз икки ҳужумчини бирданига майдонга ташладик.

- "Пахтакор"даги ўйин билан ушбу ўйин қанчалик даражада фарқ қилди.
- "Пахтакор"га қарши ўйинда ҳимояда янада мустаҳкамроқ ўйнашимиз керак эди. Балки, "Пахтакор" бизга қарши шундай ўйнашни истагандир. "Локомотив" эса "Пахтакор"га қараганда тактик жиҳатдан яхшироқ ва тезроқ темпда ўйнади. Бунинг фарқи йўқ. У ерда 0:1, бу ерда 1:3га ютқаздик. Бунга очко берилмайди.

- ВАР тизимига фикрингиз қандай?
- Мен ВАР мутахассиси эмасман. Бу борада одамлар ўтирибди. Улар ниманидир кўрса, бош ҳакамга маълум қилмоқда. У мониторга бормаяпти ва ҳеч нимани кўрмаяпти. Бу эса ўйинни тезлаштирмоқда. Ўйиндаги биринчи пенальтига ким сабабчи бўлаётганини ҳозиргача тушунмаяпман. Аммо барчаси тез содир бўлди.

- ВАР бўлишига қаршимисиз?
- Йўқ. Бизнинг ўйинларда тўхталишлар кам бўлмоқда. Ҳеч нима ўзгариб қолмайди. Бунга мен доимо қўл кўтариб келганман. Чунки ўйин вақтида кўплаб баҳсли ҳолатлар бўлиб туради. Ҳатто ҳакамлар ҳам қарор чиқариш борасида келиша олмайди. Балки қайсидир футболчи 20 сантиметрга оффсайдга чиқиб кетгандир. Бориб текширади ва голни ҳисобламайди. Буниси адолатлироқ. Ўз навбатида ҳакамлар ҳам хатосини ВАР орқали кўриб олади. Инсонийлик фактори ҳаммада бор. Агарда адолатли футбол бўлса, бу ҳаммага ёрдам беради. Доимо мухлислар ҳакамлардан норози тўғрими? Бу ҳолатдан тўғри чиқиб кетишнинг йўли шу. Танаффусда футболчим нима сабабдан сариқ карточка олганини тушунмади. Унга ВАР тизимида кўриш кераклигини сўраганмидинг дедим. Барчаси тўғри, қонунга биноан бўлди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика