Latest news

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  2 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  4 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  97 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

Игорь Шквирин: “Кубок ўйинида йўқотадиган нарсанинг ўзи йўқ” News

Игорь Шквирин: “Кубок ўйинида йўқотадиган нарсанинг ўзи йўқ”

Ўзбекистон Кубогининг чорак финалидан ўрин олган баҳсда “Бунёдкор” ўз майдонида “Олмалиқ”ни қабул қилди ва дастлабки беллашув 2:2 ҳисобида якун топди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “Олмалиқ” бош мураббийи Игорь Шквирин қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

-   Ўйин Кубок баҳсига хос тарзда кечди, олий лига учрашувидан фарқ қилди. Биринчи таймда айниқса ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. Футболчилар нимадан қўрқишди, ҳайронман. Иккинчи бўлимда “Бунёдкор” жисмоний жиҳатдан чарчаб қолди, бу эса бизга қўл келди. Натижада охирги дақиқаларда тўп киритиб, дурангни таъминлай олдик.
 
-   Асосий таркибда Зафар Полвонов, Шерзод Ҳакимов каби ҳужумчилар майдонга тушмаганининг сабаби нимада?
-   Кетма-кет иккинчи ўйинда номинал ҳужумчисиз тўп суряпмиз. Ўз майдонимизда “Бухоро” билан ўйнаганимизда таркибда ҳужумчилардан биргина Шариф Мирзаев бор эди. Бугун эса захирадан Шерзод Ҳакимовни туширдик. Полвонов жароҳат олган ва ҳозир даволанмоқда. Ҳакимовни майдонга тушираётганда қанотлардан ҳужум қиламиз, гол уришинг керак деб алоҳида тайинладим. У эса айтганимни қилди ва гол урди.
 
-   Иккинчи таймда шогирдларингиз анча жонланиб қолишди. Бу сизнинг кўрсатмангиз бўлдими ё футболчиларнинг ўзи тушуниб етдими?
-   Мен танаффусда тезликни ошириш кераклигини айтдим, холос. Қолаверса, Кубок ўйинида йўқотадиган нарсанинг ўзи йўқ.

-   Ўтказиб юборилган голларда дарвозабоннинг айби борми?
-   Биринчи голга эътибор берайлик, “Бунёдкор” ҳужумчиси жуда яхши сакраб гол урди. Мен ўша ҳужумчи бош билан яхши ўйнай оладими йўқми, унчалик билмайман. Лекин ҳимоячимиз Станоевич тўпни қайтариб юборса бўларди. Иккинчи гол рикошет ҳолатида киритилди ва бу голда дарвозабонни айблаш нотўғри.
 
-   “Олмалиқ” олдига Кубок ўйинларида қандай вазифа қўйилган?
-   Кубок финали қаерда бўлиб ўтади? Олмалиқдами? Регламентда финал нейтрал стадионда ўтказилади дейилган. Шундай экан, мақсадимиз нейтрал майдонда ўйнаш дея оламан.

Х.Холиқов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика