Игорь Шквирин: "Жамоамизга ҳужумда тажриба етишмади"
		
		03 oct 2021 22:30
        News	
	 
				 
				Игорь Шквирин: "Жамоамизга ҳужумда тажриба етишмади"
Ўйин ҳақида
- Бугун қийин учрашув ўтказдик. Айтиш жоиз бўлса, ўйин сифати томонидан ютқазганимиз йўқ. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасига иккита гол уришимиз мумкин эди. Юз фоизлик иккита голли вазиятдан фойдалана олмадик. Бу албатта ўзимизнинг хато бўлди.
"Қизилқум"да 2 та вазият бўлди, улар бундан унумли фойдаланишди. Бизда Элгуша Григалашвили каби ўз имкониятидан фойдаланиб кетадиган футболчи етишмади. Рақиб ҳужкмчиси 2 та имкониятдан 2 та гол урди. Рақибни ютиш учун ўз имкониятингдан фойдаланишинг керак, бундан бошқа йўли йўқ. Ўйинни кўрган бўлсангиз, биз мезбонлардан кўра кўпроқ ҳужум ташкил этдик. Бизга озгина маҳорат етишмади.
- Ихтиёр Тошпўлатов имкониятларидан фойдалана олмаганига муносабатингиз қандай?
- Айтиб ўтдим, бизга маҳорат етишмади. Демак бизда Григалашвили каби футболчи йўқ экан. Улар имкониятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ.
- Жамоадаги ҳозирги холат қандай?
- Клуб раҳбарияти жамоа учун барча шароитларни яратиб бермоқда, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдирамиз. Олдимизда ўйинлар бор, насиб бўлса зиммамиздаги вазифани уддалашга ҳаракат қиламиз. Ҳозир бизга омад етишмаяпти. Лекин олдиндаги ўйинларда омад ва ғалаба биз томонимизда бўлишига умид қиламиз. Бизни узоқ йўл босиб келиб қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
                    Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments