Latest news

17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  12 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:29Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай (матнли трансляция)  50 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   4 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  5 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  4 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  9 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  25 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2

Игорь Шквирин: "Бундай ўйин билан ғалаба қозониб бўлмайди"" News

Игорь Шквирин: "Бундай ўйин билан ғалаба қозониб бўлмайди""

"Бунёдкор" - "Олмалиқ" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Игорь Шквирин иштирок этди.

"Бугун кўрсатган ўйинимиз орқали ғалаба қозона олмасдик. Машғулотларда бошқа нарсани, ўйинда бошқа нарсани кўрсатаяпмиз. Агар ўйинга четдан қарасак, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийига ачинаман. Сабаби бир қатор номзодлар жуда ёмон ўйнашди. Яратган вазиятларимиз барчаси оддий вазиятлар эди", - деб гап бошлади Шквирин.

"Агар ўйинда яратилган барча вазиятлардан фойдалана олганимизда ҳисоб анчайин бошқача бўларди. Жароҳатлар туфайли захира ўриндиғимиз жуда торайиб қолди".

"Олмалиқлик ёш футболчилар нима учун кам дейишади. Сабаби 7 йил давомида мактаб шунчаки ишлади. Шу боис ҳам ёшлар йўқ".

"Муборакда ўйин бўйича ютқаздик, Фарғонада жуда кўп имкониятларга эга бўлдик, аммо телевидение фақат урилган голларни кўрсатади. Бугун эса ҳеч нима қила олмадик".

"Бунёдкор" футболчилари нима учун кўп гол ура олишмади? Сабаби рақиб ўйинчилари жуда кўп зарбалари дарвозабоннинг ўзига борди, Рашидовнинг зарбалари ҳам у қадар ўткир чиқмади".

"Агар ОЧЛга ҳаракат қилишда давом этсак таркибни кучайтирамиз. Агар 6-ўринни қўлга киритиш вазифаси бўлса таркибни кучайтиришдан маъно йўқ".

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика