Latest news

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  1 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  0 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  3 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  0 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  7 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  6 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  5 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  7 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0

Игорь Сергеевга Россия, Польша, Жанубий Кореядан аниқ таклифлар бор News

Игорь Сергеевга Россия, Польша, Жанубий Кореядан аниқ таклифлар бор

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини қайси мамлакатда давом эттиради?

Якунланган мавсум "Тобол" сафида Қозоғистон чемпиони бўлган Игорь Сергеев айни пайтда эркин агент бўлиб турибди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Сергеевга Россиянинг "Химки" клуби жиддий қизиқиш билдирган. Бу борада аниқ маълумот олиш учун футболчининг агенти Рўзимурод Усмоновга мурожаат қилдик:

"Бугунги кунда Игорь Сергеевга "Химки" клубидан қизиқиш бўлаётгани рост, аммо бу вариантни фаворит танлов дейиш қийин. Ҳужумчига Польша ва Жанубий Корея клубларидан аниқ таклифлар бор. Қатар масаласида иш олиб борилмоқда. Тез орада энг мақбул вариантни танлаймиз", - дейди Сергеевнинг агенти championat.asia сайтига.

Маълумот учун, Сергеев Қозоғистон чемпионатида 11та гол уришга эришди. Тўпурарлар пойгасида ҳамюртимиз учинчи ўринни эгаллади. Ҳамюртимиз Transfermarkt талқинига кўра, Қозоғистон чемпионатининг 2021 йил учун рамзий жамоасидан ўрин олди.

Қуйида Игорь Сергеевнинг 2021 йилдаги голлари жамланган видеони томоша қилиш мумкин: 



Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика