Latest news

20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  2 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  12 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  56 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  11 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

Игорь Сергеев: “Умид қиламанки, стадион трибуналари мухлислар билан тўлади” News

Игорь Сергеев: “Умид қиламанки, стадион трибуналари мухлислар билан тўлади”

ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги КХДРга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ЎФФ матбуот хизмати билан суҳбатда бўлиб, ўйинолди фикралари билан ўртоқлашди.

“Ўйинга тайёргарлик яхши савияда ва тўлақонли равишда олиб бориляпти. Терма жамоадаги футболчиларнинг ҳаммаси — профессионал. Олдимиздаги ўйин қанчалик муҳим эканлигини уларга қайта таъкидлаш шарт эмас. Улар буни ўзлари ҳам яхши тушуниб турибди. Барчанинг бутун диққат-эътибори шу ўйинга қаратилган. Жамоадаги муҳит? У жанговор. Ахир, осон кечмайдиган ўйинга тайёрланяпмиз”, — дейди 22 ёшли футболчи.

Ушбу мавсумда Олий Лигада ҳозирга қадар 21 гол уриб, тўпурарлар рўйхатининг пешқадамларидан бири бўлиб турган Игорь, КХДР билан аввалги ўйинда йўл қўйилган хатолар, 12 ноябрь куни “Пахтакор” стадионида, соат 18:00да бошланадиган учрашувда такрорланмаслигини таъкидлади.

“Шимолий Кореядаги ўйин омадсиз кечганди. Лекин мураббийлар штаби бу ўйинни ўрганиб чиқиб, хатоларимизни аниқлаб, бизга уларни тушунтириб бўлди. Умуман олганда, ўша ўйиндан кейин ўзи ҳаммаси кўриниб қолганди: қаерда хато қилдик, нимага эътиборни кўпроқ қаратиш керак ва аксинча, нимага кўп аҳамият бериш шарт эмас... Умид қиламанки, ўша хатоларни такрорламаймиз”.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳозирга қадар 23 ўйинда майдонга тушиб, 9 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган ҳужумчининг айтишича, мухлисларнинг стадионни тўлдириб, жамоани қўллаб-қувватлаб туриши жуда муҳим.

“Ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаш — катта плюсь. Об-ҳаво совуқ бўлишига қарамай, умид қиламанки мухлислар ўйинга ташриф буюради ва стадион трибуналари тўлади. Уларнинг қўллаб-қувватлаб туриши жуда муҳим. Уларни хурсанд қилиш учун имкон қадар ҳаракат қиламиз. Шунчаки ғалаба билан эмас, иложи борича каттароқ ҳисобда мағлуб этиш орқали, умид қиламанки, уларни хурсанд қиламиз”.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика