Latest news

12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  3 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  5 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   9 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  6 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  15 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  1 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  2 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  5 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  2 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  4 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  36 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  17

Игорь Сергеев: "Терма жамоа устози шундай қарор қабул қилган бўлса, сабаблари бордир" News

Игорь Сергеев: "Терма жамоа устози шундай қарор қабул қилган бўлса, сабаблари бордир"

Козоғистон чемпионатида кечаги кун тўлиқлигича ҳамюртларимизга аталди десак, муболаға бўлмайди.

"Тобол" шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеев  "Шахтёр Караганди"га қарши баҳсда дубль қайд этди. Футболчи сайтимизга таасуротлари ва терма жамоага чақирилмагани билан боғлиқ саволларга жавоб берди. 

Tobol Kostanay

Igor Sergeev - 20', Igor Sergeev - 57'

Premier League . Round 3

14/03/2023, 18:00

1
:
2
Finished

Shakhter Karagandy

Aidos Tattybayev - 90'

45'
90'
20'  Igor Sergeev
57'  Igor Sergeev
90'  Aidos Tattybayev


- Игорь дубль ва жамоангизнинг ғалабаси билан табриклаймиз. Умуман таасуротлар ва ҳиссиётлар билан бўлишсангиз?

- Албатта, гол урганимдан хурсандман. Яна бир қувонарли жиҳати бу учрашувда ғалаба қозондик. "Шахтёр Караганди"га қарши қийин ўйин бўлди, дея оламан. Лекин жамоамиз ўз майдонида тўп тепди. Мухлисларимизни хурсанд қила олдик, деб ўйлайман. Шундай экан таасуротлар ажойиб. 

- Қозоғистон чемпионатининг бу тури ўзбекистонликлар бенефисига айланди. Сиздан ташқари Бобир Абдихолиқов, Шаҳбоз Умаров ҳам гол урди...

- Албатта, бундан хабарим бор. Бу шунчаки зўр. Бизнинг футболчилар ўзларини бошқа чемпионатда ҳам кўрсатаётганига ижобий қарайман. Уларга омад тилайман. 

- Бобир Абдихолиқов Беларусь чемпионатидан сўнг, Қозоғистонда ҳам ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатмоқда. Бу унинг лигалар орасида фарқ бўлишига қарамасдан тезда мослашиб кетганиданми?

- Яхши ҳужумчи. Агарда янада ривожланишда давом этса, кучли томонларини кўрсата олса, фақат мамнун бўламан. Бобирга фақат муваффақият ёр бўлсин, деб қоламан. 

- Кўпчиликни қизиқтираётган савол. Дастлаб Ўзбекистон терма жамоасига чақирилганингиз ҳақидаги хабарни ўқидик. ЎФА тақдим қилган рўйхатда эса йўқ эдингиз. Бу вазиятга қандай изоҳ бера оласиз?

- Терма жамоа устози шундай қарор қабул қилган экан, демак, бунинг сабаблари бор. Ўзим ҳақимда шуни айтишим мумкинки, бўлғусида чақирув олиш учун янада кўпроқ ишлашим керак. 

- Ўзбекистон Суперлигаси дастлабки икки тури "Пахтакор" учун омадсиз ўтди. Бу ҳолатни кутилмаган дейиш мумкинми? Кейинги турда "Навбаҳор" билан ўйин кутмоқда...

- Ҳа, чиндан бу кутилмаган ҳолат. Очиғи, нега бундай натижа қайд этилганини билмайман. Лекин ишонаманки, "Пахтакор" хатолари устида ишлайди ва мақсади сари олдинга интилишда давом этади. "Навбаҳор" билан ўйинда эса кучли жамоа ютсин. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика