Latest news

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Игорь Сергеев провокациялар ҳақида: "Бу Эрон термаси. Улар доим шундай" News

Игорь Сергеев провокациялар ҳақида: "Бу Эрон термаси. Улар доим шундай"

ЖЧ-2026 саралаши доирасида Эрон термаси билан ўйинда Ўзбекистоннинг иккинчи голи муаллифи Игорь Сергеев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи бўлимда жуда кўп хато қилдик. Иккинчи таймда ўзимизга келиб олдик. Гарчи ғалаба қозона олмаган бўлсак-да, мағлубиятдан қутулиб қолдик, бор кучимизни бериб ўйнадик. Шу сабабли йигитларга браво дея оламан.

- Иккинчи бўлимда захиралар ўйинни кучайтиргани сезилди.

- Бу ерда кўплаб факторлар бор, шу сабабли қайси ёмон, қайси яхши эканлигини санаб ўтирмайман. Биз хато қилдик, Эрон эса хатоларни кечирмайди. Иккинчи бўлимда эса хатолар қилмадик, шу боисдан гол ўтказиб юбормадик. Шукурки, иккита гол уриб, ўйинни олиб чиқиб кета олдик. 

- Бугунги ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Асосийси - мағлуб бўлмаганимиздан мамнунман. Чунки рақиб - осон бўлмаган Эрон термаси. Юқори куч билан ўйнаб, дурангга эришдик. 

- Учрашувда бўлган провокацион ҳолат ҳақида гапирсангиз.

- Бу Эрон. Бу уларнинг бу каби биринчи ўйини эмас, доимо шундай қилишади. Бугун улар янгилик қилишгани йўқ. Улар доимо шундай. Шунчаки бу ҳолатларга тўғри ёндашиш керак.

Rating: +84   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика