Latest news

23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  6 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  8 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  11 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  37 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1

Игорь Сергеев: "Элдорнинг йўқлиги катта йўқотиш, аммо бизда яхши ҳужумчилар бор" News

Игорь Сергеев: "Элдорнинг йўқлиги катта йўқотиш, аммо бизда яхши ҳужумчилар бор"

Бир неча кунлардан сўнг Қатарда Осиё кубоги старт олади.

Ўзбекистон терма жамоаси аллақачон Қатардаги машғулотларини бошлаб юборган. Миллий жамоамиз ҳужумчиси Игорь Сергеев бугунги машғулотлар олдидан Championat.asia сайти журналисти саволларига жавоб берди.

- Тез орада Осиё кубоги старт олади. Турнирдан олдин терма жамоамиз асосий ҳужумчиси Элдор Шомуродовни йўқотдик. Бу терма жамоага қандай таъсир ўтказади. Элдорнинг ўрнини ким босиши мумкин?

- Элдорнинг йўқлиги албатта катта йўқотиш. У бизнинг сардоримиз, етакчимиз. Ким унинг ўрнини босишини мен ҳал қилмайман. Бу нарсани бош мураббий рақибнинг услубига қараб белгилайди. Бизда жуда кўп яхши ҳужумчилар бор.

- Сиз ўзингиз ҳақингизда айтяпсизми? (ҳазил оҳангида)

- Йўқ, албатта. Бобир, Азиз Амонов - зўр ҳужумчилар. Уларнинг барчаси легионер ҳисобланишади. Шомуродовнинг ўрнига ким майдонга тушишини билмадим, аммо Элдорнинг йўқлиги катта йўқотиш. Ҳаракат қиламиз, бу футбол. Кутилмаган жароҳатлардан ҳеч ким кафолатланмаган. 

- Биринчи турдаги рақиб Сурия терма жамоаси. Уларнинг бош мураббийи Ўзбекистон термаси собиқ устози Эктор Купер. Сурия нашрлари Купер ва унинг жамоаси Ўзбекистондан "қасос" олишга ҳаракат қилиши ҳақида ёзмоқда. Шу жиҳатдан олиб қаралса, сизда бу ўйинга қўшимча мотивация борми?

- Бу Осиё кубогидаги биринчи ўйин. Ким мураббий бўлишини, қайси жамоага қарши ўйнашнинг нима фарқи бор. Бу биринчи ўйин. Ҳар қанақасига ҳам боримизни беришимиз аниқ. Қасос ёки шунга ўхшаш сўзларга тушунмадим, тўғриси. Биз бор кучимиз билан ўйнаймиз. Сурия қандай ҳаракат қилади, бу аҳамиятсиз. Агар уларда қандайдир хафагарчилик бўлса, бу янада яхши. Чунки, ҳаёлида футболдан бошқа нарса бор ўйинчи кўп ҳолатларда яхши ҳаракат қилолмайди. Шундай экан, бу мазмундаги гапларга унчалик ҳам қўшилмайман. Бу Осиё кубоги! Нима фарқи бор қайси ўйин. Майдонга тушиш ва у ерда жон бериш керак.

- 2015 йилги Осиё кубогининг биринчи ўйинида сиз киритган ягона гол Ўзбекистонга ғалаба тақдим этган. Биринчи турда Сурия каби жамоага қарши ўйнаш сиз учун қанчалик қийин бўлади. Сабаби, улар ҳам асосан ҳимоядан ҳаракат қилишади...

- Буни биламан. Ҳеч қайси рақибга қарши ўйин осон бўлмайди. Биринчи голга келсак, ким уришининг аҳамияти йўқ, ғалаба қозонсак бўлди. Яккама якка ҳолатга чиқсам ва ёнимдаги шеригим 100% лик вазиятда бўлса, яхшиси мен тўпни унга ошираман. Қийин бўлиши аниқ, ҳамма борини беради. 


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика