Latest news

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  0 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Игорь Сергеев Бурак Йилмаз билан бир жамоада ўйнайди News

Игорь Сергеев Бурак Йилмаз билан бир жамоада ўйнайди

Хабар бериб ўтганимиздек, "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев Хитойнинг "Бейжинг Гоан" клубига кўчиб ўтди.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Сергеев олти ойлик ижара асосида янги клуби билан шартнома имзолаган. Агар мана шу олти ой ичида ҳужумчи ўзини кўрсата олса, шартнома муддати узайтирилиши мумкин.

Хитой чемпионатида ҳам худди биздаги каби 16та жамоа иштирок этади ва мусобақа Суперлига деб номланади. Сергеев кўчиб ўтган "Бейжинг Гоан" 15та учрашувда 20 очко тўплаган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги турни ўз майдонида 9 июль куни "Тиянжин Теда"га қарши ўтказади. Мана шу ўйинда Сергеев ўз дебютини нишонлаши мумкин.

Мухлисларимизга яхши маълум, мазкур клубда яна бир ҳамюртимиз Егор Кримец ҳам фаолият олиб бормоқда. Эндиликда Игорь Сергеев ҳам шу жамоада ўзини синаб кўради. Яна бир маълумот шуки, "Бейжинг Гоан"нинг ҳужум чизиғида туркиялик ҳужумчи Бурак Йилмаз тўп тепади. Сергеев асосий таркибга кириш учун жиддий кураш олиб боришига тўғри келади ёки бўлмаса иккаласи тандем сифатида ҳаракат қилади.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика