Latest news

00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  1 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  0 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:58А Серия. "Милан" - "Пиза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  8 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0

Игорь Сергеев: "Бугун гол уришим учун вазиятлар ҳам бўлгани йўқ..." News

Игорь Сергеев: "Бугун гол уришим учун вазиятлар ҳам бўлгани йўқ..."

Ўзбекистон - Эрон (0:1) учрашувидан сўнг терма жамоамиз ҳужумчиси Игорь Сергеевдан ўйин ҳақида ва голсиз сериялари хусусидаги саволларга жавоб олдик.


- Жамоамиз Бабаяннинг кўрсатмаларини тўғри бажара олмади. Ўзим ҳақимга гапирадиган бўлсам, ўйинимдан умуман қониқмадим, дея сўз бошлади Игорь Сергеев.

- Бабаян ўйиндан аввал сизларга айнан қандай кўрсатмалар берганди?

- Мураббий уларни кучли жиҳатларини алоҳида уқтирганди. Эрон терма жамоаси стандарт вазиятларида анча хавфли ўйнашини билардик. Аммо шунга қарамай айнан жарима зарбасидан сўнг гол ўтказиб юбордик.

- Ҳаммани қизиқтираётган савол: Игорь Сергеев нега гол ура олмаяпти?

- Бугунги баҳсда гол уришим учун вазиятлар ҳам бўлгани йўқ...

- Тўғри, аммо Сергеев гол урмаганига анча бўпқолди-да.

- Билмадим.

- Гол уришингиз учун сизга нима етишмаяпти?

- Бу саволга жавобни билганимда голлар уришни бошлаб юборардим...

- Учрашувдан сўнг Бабаян ечиниш хонасида сизларга нималар деди?

- Бу гап жамоамиз ичида қолгани яхши.

- Бугун мағлубият Хитой билан бўладиган бўлажак беллашувда салбий томондан таъсир этмайдими? Руҳий томондан жамоа синиб қолмайдими?

- Ўйлашимча, йўқ. Жамоамиздаги футболчиларнинг барчаси кучли, катта тажрибага бой. Футболчилар биринчи марта бу каби ҳолатга тушиб қолишгани йўқ. Шу боисдан бугунги натижа Хитой билан бўладиган учрашувга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Хитойни мағлуб этишни уддалаймиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: -124   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика