Latest news

18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  0 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  3 18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0

Игорь Ремнёв: "Тезкор гол ўйинимизга салбий таъсир қилди" News

Игорь Ремнёв: "Тезкор гол ўйинимизга салбий таъсир қилди"

"Қизилқум" — "Динамо" жамоалари учрашувидан сўнг, матбуот анжуманида биринчи бўлиб меҳмонлар мураббийи Игорь Ремнёв иштирок этди.
— Очиғи, бугун ўйинда тезкор гол ўтказиб юборишимизни кутмагандик, — деди динамочилар мураббийи. — Бутун учрашув давомида ҳар икки жамоа аъзолари ҳам очиқ футбол гувоҳи бўлдилар. Ўз майдонимиздаги мағлубиятдан сўнг, жамоамизни ғалабага руҳлантиргандик. Бироқ тезкор гол ўйинчиларимизга салбий таъсир қилди.

Стадион ҳар томонлама замонавий ва чиройли барпо этилган. Бундай стадионларнинг кўпайиши фақат футболимиз тараққиётига хизмат қилади, деб биламан. Тўғри, бугун майдоннинг сифати у қадар мақтайдиган даражада эмас эди. Шунга қарамай, ҳар икки жамоа ҳам шиддатли ўйин намойиш этишга интилди.

Мезбонлар таркибида Руслан Вагапов ҳужумларни ташкил этишдаги фаоллиги билан ажралиб турганлигини таъкидлашни истардим.

Бизни қўллаб-қувватлаш учун узоқ йўл босиб келган юзлаб мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Кейинги ўйинларда уларни ўз ғалабаларимиз билан қувонтиришга ҳаракат қиламиз, албатта.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика