Latest news

13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  6 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  11 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12

Игнатий Нестеров юбилей 400-учрашувини ўтказди News

Игнатий Нестеров юбилей 400-учрашувини ўтказди

Маҳоратли дарвозавбон – Игнатий Нестеров футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатлари юқори дивизионида юбилей – 400-учрашувини ўтказди.

Суперлига 13-тур учрашувлари доирасида “Металлург”га қарши кечган баҳс Нестеров учун юбилей ўйин сифатида футболимиз тарихига кирди.

17 ёшида дебют ўйинини ўтказган Игнатий Нестеров 400лик маррани забт этган дастлабки дарвозабонга айланди. У 400 та ўйиндан 215 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Тажрибали дарвозабон шу пайтга қадар ҳакамлар томонидан 12 марта огоҳлантирилган. Шунингдек, бир марта қизил карточкага ҳам “лойиқ кўрилган”.

Таъкидлаш жоизки, Игнатий Нестеров ҳозирга қадар “Самарқанд-Динамо” (2001), “Пахтакор” (2002-2009), “Бунёдкор” (2009– 2013) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.  2014 йилдан бошлаб эса “Локомотив” дарвозасини қўриқлаб келмоқда.

Суперлига 15-тури доирасидан ўрин олган “Локомотив” – АГМК учрашуви старти олдидан Игнатий Нестеровга Профессионал Футбол Лигаси томонидан махсус эсдалик совғаси топширилди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика