Latest news

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  36 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   30 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  369 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  24 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  9 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  54 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  3 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

Игнатий Нестеров: "Менга рақобатлашиш ёқади" News

Игнатий Нестеров: "Менга рақобатлашиш ёқади"

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров МТЖнинг кечаги машғулотларидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Бўлажак ўйинларга яхши кайфиятда тайёргарлик кўрмоқдамиз. Машғулотлар кўнгилдагидек ўтмоқда. Янги тактик устида иш олиб борилмоқда. Янги машғулотлар ўтказилмоқда. Умуман машғулотлар жараёни қизиқ ўтмоқда. Тартибсизликлар йўқ, ҳаммаси қаттиққўллик билан кечмоқда. Рақобат? Албатта, ҳар бир жамоада рақобат бўлади. Мен буни тўғри қарши оламан. Менга ҳамкасбларим билан рақобат қилиш ёқади. Элдор Суюнов, Александр Лобанов даражасидаги дарвозабонлар билан бирга ишлаётганимдан хурсандман. Бу мен учун ёқимли. Бу ерда ҳаммаси иш бзасидан. Ўртамизда дўстона муносабатлар ўрнатилган. Ҳаммамиз бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Мен ҳар доим майдонга тушишга тайёрман. Ўзбекистон шарафини ҳимоя этиш учун охиригача курашаман ва бунинг учун барча нарсага тайёрман. Мен ватанпарвар инсонман ва жамоам учун нима дейишса шуни бажараман. Бўлажак ўйинлар? Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Бу футбол. Бизнинг асосий мақсадимиз эса битта - ғалаба қозониш. Олдимизда турган учрашувлардан олти очкони ишлаб олишимиз зарур. Биз шунинг учун машғулотларга тер тўкмоқдамиз", - дейди Игнатий Нестеров.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика