Latest news

18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  0 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  3 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  10 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  2 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  5 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  6

Игнатий Нестеров: “Энг яхши машғулот бу ўйин” News

Игнатий Нестеров: “Энг яхши машғулот бу ўйин”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби кеча ўз уйида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” дарвозабони Игнатий Нестеров ўз фикрларини билдирди.

“Авваламбор барча жамоадошларим ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда бироз қийин бўлди, терма жамоага айрим футболчилар чақирилганини барча яхши билади. Ушбу ўйинга тайёргарлик кўриш учун бизда 2 кун вақт бўлди. Иккинчи бўлимда жамоадошларим яхши ўйин кўрсатди ва ғалаба қозондик. Рақибимиз биринчи бўлимда бизга муносиб қаршилик кўрсатди. Иккинчи бўлимда улар жисмонан толиқиб қолишди ва 3 та голни ўз дарвозасидан олиб чиқди. Албатта ушбу ўйин “Ал-Айн”га қарши тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Бизда ҳар бир учрашувлар ОЧЛ ўйинидан олдин тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Энг яхши машғулот бу ўйин”, - дейди “Локомотив” клуби посбони Игнатий Нестеров.

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика