Latest news

08:09Жалолиддин Машарипов: "Раҳмат, "кўк армия""  0 07:32"Бунёдкор" футболчиси 7 йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этди  0 07:00АПЛ. "Арсенал" иккита автогол туфайли ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этди  6 06:55Лига 1. "Мец" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  55 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  12 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  5 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1

Игнатий Нестеров: Энг, энг, энг... News

Игнатий Нестеров: Энг, энг, энг...

Осиё Кубокларида 5 марта (2004, 2007, 2011, 2015, 2019) иштирок этиб, бу борада Осиёнинг ягона футболчиси ҳисобланадиган Игнатий Нестеров "энг" сўзи билан боғлиқ хотираларни ёдга олди.

Маълумки, Нестеров Осиё Кубогида иштирок этиш бўйича қитъамиз рекордчиси ҳисобланади. У бешта Осиё Кубогида жами 17 бор терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаган. 


Энг эсда қолган турнир 

- Осиё Кубоги-2019ни энг эсда қолган мусобақа дея оламан. Бу ҳар томонлама яхши ўтди. БАА ўзида мусобақани жуда юқори савияда ташкил этди. Ташкилотчилик томонлама умуман муаммо кузатилмади. 


Энг эсда қолган ўйин

- Энг эсда қолган баҳс сифатида 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогида Жанубий Кореяга қарши кечган учрашувни айтган бўлардим. Чорак финалдан ўрин олган мазкур баҳс жуда қизиқ кечганди. Биз охиригача курашганмиз, фақат қўшимча бўлимларда ўтказиб юборилган иккита гол туфайли ютқазиб қўйгандик. 


Энг эсда қолган ғалаба

- Энг эсда қолган ғалаба ҳам 2015 йил бўлган. Гуруҳ босқичида Саудия Арабистонини 3:1 ҳисобида мағлуб этгандик. Буни Осиё Кубоклари тарихида энг яхши ўйинларимиздан бири деб биламан. 


Энг аламли мағлубият

- Энг аламли мағлубият ўтган йил рўй берди. Австралия билан 120 дақиқа яхши ўйнаб якунда пенальтилар сериясида ютқазиб қўйдик. Олдинги тўқнашувларда Австралияга қарши бу қадар ишонч билан ўйнамагандик. Биринчи марта бу жамоани мағлуб этишга жуда яқин келгандик. Афсуски, пенальтиларда омадимиз келмади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика