Latest news

17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  1 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   6 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  7 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  10 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  12 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2

“Ифтихор” - “Локомотив БФК”. Ўйиннинг энг яхши футболчилари қандай фикрда? News

“Ифтихор” - “Локомотив БФК”. Ўйиннинг энг яхши футболчилари қандай фикрда?

ПРО-лиганинг 6-туридан ўрин олган “Ифтихор” - “Локомотив БФК” (1:0) учрашувидан кейин иккала жамоа сафида энг яхши ўйинчи деб топилганлар “Championat.asia” сайтига интервью берди.

Меҳмонлар сафида дарвозабон Улуғбек Абдумаликов, мезбонлар сафида Акмал Холматов энг яхши деб тан олинди.

Дастлаб "Локомотив-БФК" дарвозабони билан суҳбатлашдик.

- Улуғбек, аввало бугунги учрашувда жамоаингизнинг энг яхши футболчиси деб топилганлигиз билан табриклаймиз. Бугун “Локомотив-БФК”  учун оғир ўйин бўлди, жамоа ҳимоявий ўйин кўрсатди. Бугунги баҳс ҳақидаги фикрларингиз...
- Учрашув ҳақиқатдан ҳам қийин бўлди. Жамоамиз асосан ёш футболчилардан иборат. “Ифтихор” жамоаси ПРО-Лига дебютанти бўлсада, жамоа сафида тажрибали футболчилар бор. Биз қийин ўйин бўлишини билардик, учрашувга жиддий ҳозирлик кўрган эдик, лекин барибир ўйин якунида гол ўтказиб юбордик. Кейинги ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

- "Локомотив-БФК"га келишингиз ҳақида гапириб ўтсангиз...
- "Локомотив-БФК" жамоасига кириб келишим аввало биринчи навбатда қилган меҳнатларим самараси деб ўйлайман. Жамоага келишим осон бўлгани йўқ, биласизлар футболчи ҳар қандай ҳолатда, ҳар қандай об-ҳавода майдонга тушади. Бу жамоага кириб келишимгача шу каби қийинчиликлар бошимдан ўтган. Мен бахтиёрман, менга ишонган ота-онам дўстларим, мураббийларим, жамоадошларимни барчасига раҳмат. Келажакда ўз ўйинимни янада кучайтириб, жамоам ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.  


Сўнгра "Ифтихор" сафидаги тажрибали ярим ҳимоячи Акмал Холматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Акмал ака, аввало бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилганлигингиз билан табриклаймиз. Бугун қийин ўйин бўлди, жамоа кетма-кет ҳужумлар уюштириб якунда фақат битта гол урдинглар. Учрашув ҳақидаги фикрларингиз...
- Бугун ўйин қийин ўтди, “Локомотив-БФК”  яхши шаклланган жамоа экан. Лекин якунда барибир қийин бўлсада ғалаба қозондик. Ғалаба бу қандай ҳисобда бўлмасин, барибир ғалаба. Қийин ғалабага эришдик, биринчи навбатда мухлислар учун хурсандман. Биз бугунги баҳсда ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик деб ўйлаймиз.  

- Ўтказилган ўйинлар шуни кўрсатмоқдаки, Акмал Холматовнинг иккинчи ёшлиги қайтгандек. Биз Акмал Холматовдан келажакда нималар кутишимиз мумкин?
- Бундан ҳам яхши ўйнашим керакми? (кулади) Футбол мухлислар учун ўйналади. Мухлислар талаб қилса майли, бундан ҳам яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан. Менга баҳони биринчи ўринда мухлислар, мураббийлар, ва сизлар-журналистлар берасизлар, ман қўлимдан келганича ҳаракат қиламан, ким менга ишонса, ишончини оқлайман деган умиддаман. Бугунги ғалаба фақат меники эмас, бутун жамоаники. Бугун бутун жамоа яхши ўйин кўрсатди.  


Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика