Latest news

09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  0 08:55He we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  4 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  1 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  1 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  7 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  11 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1

“Ифтихор” футбол клуби билан боғлиқ масала ЎФА ва ПФЛ томонидан ўрганилгани ҳақида News

“Ифтихор” футбол клуби билан боғлиқ масала ЎФА ва ПФЛ томонидан ўрганилгани ҳақида

1 июнь куни Олтиариқнинг “Ифтихор” футбол клуби директори Аҳрор Эргашев ҳамда катта мураббий Нодир Қўзибоев ўз футболчиларига нисбатан тажовузкор ҳатти-ҳаракатлари сабаб футбол фаолиятидан бутунлай четлаштирилганди.

Кейинроқ бир қатор оммавий ахборот воситаларида ЎФА вазиятни яхши билмай туриб қарор чиқаргани борасида хабарлар тарқалди. Бу каби хабарлар ҳақиқатдан йироқдир.

“Ифтихор” клуби футболчилари бўлган Ҳасанбой Эргашев ҳамда Турсунбой Ҳусанов билан боғлиқ вазиятдан ПФЛ ЎФА раҳбариятини хабардор қилган ҳамда ташкилотнинг Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармасининг икки ходими — Дилшод Саидмуродов ҳамда Жўрабек Сабдаров Фарғонага жўнатишни сўраган.

Улар Фарғонада биринчи бўлиб жабрланувчи Ҳасанбой Эргашев билан унинг уйида учрашган ва бўлиб ўтган воқеага ойдинлик киритган. Турсунбой Ҳусанов эса ўз шаҳри Шаҳрихонга жўнаб кетгани учун, у билан суҳбат телефон орқали бўлиб ўтган.

Шундан сўнг ЎФА ходимлари Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими масъуллари билан, туман ИИБ бошлиғи, шунингдек, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари билан суҳбатда бўлган. Айни вақтда ҳам ЎФА Олтиариқ туман ИИБ масъул ходимлари билан алоқада бўлиб турибди.

Фарғонага сафари давомида ЎФАнинг икки вакили “Ифтихор” катта мураббийи Нодир Қўзибоев билан, ундан кейин эса клуб директори Аҳрор Эргашев билан ҳам учрашган. Улар бўлиб ўтган воқеада иштирок этганини тан олган. Маълум бўлишича, футболчиларни Олтиариқ тумани чеккасидаги оромгоҳга телефон орқали Нодир Қўзибоев чақиртирган. Ўзбошимча тазйиқни Аҳрор Эргашев олиб борган ва ҳар икки футболчига тан жароҳати етказган.

 ЎФА мазкур хулосадан келиб чиқиб, “Ифтихор”нинг ҳар икки раҳбарини футболдан четлаштирди. Эндиликда ИИБ мазкур иш юзасидан тергов суриштирув ишларини давом эттирмоқда.


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика