Latest news

15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  0 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  6 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  47 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  11

Идгай Тазетдиновнинг таваллуд кунига 85 йил тўлди News

Идгай Тазетдиновнинг таваллуд кунига 85 йил тўлди

Бугун Собиқ Иттифоқда хизмат кўрсатган мураббий Идгай Тазетдиновнинг таваллуд кунига 85 йил бўлди.

Ўзбек футболидаги энг яхши ўйинчилардан бири, "Пахтакор"нинг 1960-йиллардаги сардори ва афсонавий жамоа мураббийи бундан 85 йил аввал дунёга келганди.
У футбол ўйнашни Тошкентда "Медик" болалар жамоасида бошлаган. Кейин "Труд" жамоасига кўчиб ўтган. 1953 йил Идгай Борисовични "Спартак"ка таклиф этишди.

1956 йил "Пахтакор" жамоаси ташкил қилинганда Тазетдинов бошқа бир қатор футболчилар қаторида янги жамоа сафини тўлдирди.
1962 йил у жамоа билан олий лигада 6-ўринни эгаллаб, спорт устаси унвонига лойиқ кўрилган.

"Пахтакор" таркибида ярим ҳимоячи чемпионат баҳсларида 202 учрашувда 33 тўп киритган. Кубок беллашувларида 13 ўйинда 1 гол муаллифига айланган. 13 халқаро учрашувда жамоа шарафини ҳимоя қилган.

1977 йил "Пахтакор"га иккинчи мураббий сифатида таклиф этилган. Бевосита унинг олиб борган селекцияси ёрдамида жамоа олий лигага йўлланмани қўлга киритди. Тазетдинов "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий" унвони билан тақдирланди.
1979 йил "Пахтакор" УЕФА Кубогида иштирок этишга имкон берадиган ўринлардан бирига даъвогарлик қилаётганди, аммо Минскка учиш чоғида машъум ҳалокат рўй беради.

Идгай Борисович Тазетдинов 1979 йил 11 август Днепродзержинск осмонида "Пахтакор" аъзолари билан ҳалок бўлди.
Ашаддий ишқибозлар, дўстлари, фахрий ҳамкасблари Идгай Тазетдиновни ажойиб футболчилик ва мураббийлик фаолияти орқали доимо ёдга олишади.

"Пахтакор" футбол клуби ҳамиша клуб шаклланиши ва муваффақиятларига ҳисса қўшган инсонлар хотирасига ҳурмат келтиради, уларни ёдга олади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика